«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 00:06
ЎЗO‘Z

Эртами-кеч ҳаммамиз коронавирусга дуч келамиз. Нима қилиш керак?

25 сен, 23:55 4 536 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эртами-кеч ҳаммамиз коронавирусга дуч келамиз. Нима қилиш керак? Эртами-кеч ҳар бир одам коронавирусга дуч келади, деди Вирусли инфекцияларни даволаш ва профилактика қилиш илмий-ахборот маркази директори Георгий Викулов. Ушбу учрашувнинг оқибати бир қанча омилларга боғлиқ бўлади.

Улар орасида иммунитетнинг ҳолати, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Уни мустаҳкамлаш учун эса бир қанча оддий тавсияларга амал қилиш керак, холос.

Оқсилли таомнома. Оқсил иммунитетга зарур. Шу боис оқсил истеъмолини чекловчи қандайдир парҳезлар, оч қолишлар ёмон оқибатларга олиб келади.

Тўлақонли уйқу. Кунига камида 6-8 соат ухлаш ниҳоятда муҳим.

Алкоголни чеклаш. Спиртли ичимлик иммун тизимини емиради. Шундай экан, маишатпарастликни йиғиштириб қўйинг.

Соғлом кун тартиби. Тунги меҳнат иммунитетга салбий таъсир кўрсатади. Яхшиси, кундузи ишлашга ҳаракат қилинг.

Тоза ҳавода енгил жисмоний фаоллик. Юкламани ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик муҳим. Одам ҳолдан тойиши эмас, завқ олиши керак. Бундай юклама фойдадан холи бўлмайди ва тўқималарга кислород етиб боришини яхшилайди.

«Ҳеч бўлмаганда ушбу тавсияларга амал қилсангиз, табиийки, иммунитетингизга ёрдам берган бўласиз», — дея таъкидлади Георгий Викулов.

Унинг фикрича, иммунитетни қўллаб-қувватловчи витаминлар, микроэлементлар ва махсус дори-дармонларни шифокор-иммунолог тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 78
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 171
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 144
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Бўлимлар