«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:11
ЎЗO‘Z

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик"

25 сен, 23:05 2 765 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик" Фото: championat.asia
Эртага, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал ўйинларига старт берилади. 1/8 финалда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. Бироз аввал "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг матбуот анжуманида айтиб ўтган фикрларини ўқигандингиз.

Анжуманнинг иккинчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Мажид Намжо Мотлаҳга дарвозабон Саидҳусайн Ҳусайни ҳамроҳлик қилди.

М.Мотлаҳ: "Эртага жуда ҳам муҳим ўйин бўлади. Ҳар уч кунда ўйнаш жуда ҳам қийин эканлигини биламиз, лекин биз рақибга қараганда кўпроқ дам олдик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. "Ал Аҳли"га қарши беллашувда ҳақиқий кучимизни кўрсата олдик. "Ал Шорта" ҳам кучли рақиб эди, лекин саудияликларга ўйин биз учун ҳал қилувчи эди. Эртага янги даража бошланади ва у мураккабдир. Бизда жароҳатланганлар бор, биз ўйинчиларни руҳий ва жисмоний тарафлама тайёрлай олишимиз керак. Албатта, "Пахтакор"нинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Натижага эришиш учун ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз лозим".

С.Ҳусайни: "Муҳим учрашув. "Пахтакор" Осиёнинг кучли жамоаларидан бири, уларда кучли ва машҳур мураббий бор. Бизнинг вазифамиз майдонга чиқиш, ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш. Беллашувга жуда яхши тайёрландик. Биз 2 йиллик танаффусдан сўнг яна гуруҳдан чиқдик. Мураббийимиз "Истиқлол" билан олдин Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. У ҳар бир ўйинда бизга мотивация бера олади, биз имкон қадар узоққа боришни, ҳатто мусобақада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз".

- Сиз "Пахтакор"дан иккита камроқ ўйин ўтказдингиз. Бу сизга устунлик берадими ёки йўқ?
М.Мотлаҳ:
- Буни ижобий томони ҳам, салбий томони ҳам бор. Ижобий томони бу - биз рақибдан жисмоний томонлама яхшироқ ҳолатда бўламиз. Салбий томони эса - биз халқаро ўйинларни рақибдан камроқ ўтказдик. Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи ўринни олган бўлардик ва нимчорак финалда "Пахтакор"дек кучли жамоага тушмаган бўлардик.

- Сизда 3 нафар кучли ва етакчи ўйинчилар бор (Гайеди, Мотаҳҳари ва Диабате). "Пахтакор" билан ўйин улар учун ўзини кўрсатиш имконияти бўлади, уларга бир қатор араб клублари қизиқишмоқда. Кейинги мавсумда ҳам уларни олиб қола оласизми?
М.Мотлаҳ:
- Гайеби, Мотаҳҳари ва Диабате биз учун муҳим ўйинчилар. Лекин, бизда яна 25 нафар футболчи бор ва уларнипнг ҳаммаси иқтидорли. Масалан, "Ал Аҳли" билан ўйинда ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ёнимда ўтирган дарвозабонимиз жуда яхши сейвни ижро этди ва бу сейв натижага таъсир қилди.

- "Пахтакор" бу ердаги кўплаб жамоалардан фарқ қилади. Улар сиз олдин ўйнаган араб клублари каби эмас, балки европача ўйин кўрсатишади, улар жисмонан кучли. Сиз бундай рақибга қарши тайёрмисиз?
С.Ҳусайни:
- Биз "Пахтакор"ни таҳлил қилиб чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам улар бошқалардан фарқ қилади. Лекин, биз уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Бу қийин баҳс бўлади, лекин биз кўп йиллардан бери Чемпионлар лигасида ҳаракат қилиб келамиз ва ҳамиша исталган услубдаги рақибга қарши тайёр турамиз.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси эртага, 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар