«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:22
ЎЗO‘Z

ДХХ ўқишга ва ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ қатор коррупцион ҳолатларга чек қўйди

25 сен, 18:37 4 349 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ ўқишга ва ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ қатор коррупцион ҳолатларга чек қўйди Коррупцияга қарши кураш йўналишида ДХХ ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари давомида бир қатор жиноятлар аниқланиб, уларга чек қўйилди.

Жумладан, Навоий вилоятида ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди. Хусусан, 2016 йилга қадар вилоят ички ишлар бошқармасида ишлаган, истеъфодаги майор маҳаллий фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйиш учун 6000 АҚШ доллари сўраб, шундан 4000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пулни собиқ ички ишлар ходими, 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган қариндошига бериши кераклиги маълум бўлди. Шундан сўнг тезкор тадбир Тошкент шаҳрида давом эттирилиб, ушбу фуқаро ҳам 4000 долларни олган вақтида ушланди.

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ангрен шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган, ҳозирда вақтинча ишсиз бўлган фуқаро гўёки Миллий гвардия тизимида ишловчи танишлари орқали 4 нафар маҳаллий ёшларни ишга киритиб қўйишини айтиб, уларнинг ҳар биридан 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Ушбу фирибгар кимса 1971 йилда туғилган, Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, ҳозирда ҳеч қаерда ишламайдиган жиноий шериги билан бирга сўралган 6000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Қарши шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро савдо дўкони қуриш учун 4 сотих ер ажратиш тўғрисида танишлари орқали Қарши шаҳар ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини айтиб, якка тартибдаги тадбиркордан 4500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 йил Жондор туманида туғилган, 2017 йилгача Бухоро давлат университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган фуқаро алдов йўли билан абитуриентнинг ишончига кириб, уни Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади ва эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, айни бир пайтда Бухоро давлат университети ва тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс Бухоро банк коллежида ишловчи ўзининг ҳамтовоғи билан олдиндан тил бириктириб, 3500 АҚШ доллари эвазига бир абитуриентни Бухоро давлат университетига ҳамда 3000 доллар эвазига иккинчи абитуриентни Бухоро муҳандислик-технологиялари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 6500 АҚШ доллари олаётган вақтида жиноят устида қўлга тушди.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси, гўёки таълим соҳасида ишловчи танишлари орқали маҳаллий фуқарони Самарқанд давлат чет тиллар институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 352
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 93
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 216
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 164
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 194
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар