«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди

25 сен, 11:15 5 725 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди Азат Перуашев
Фото: SNG Today

Қозоғистоннинг «Оқ йўл» демократик партияси депутатлари фракцияси Ўзбекистондан Қозоғистонга импорт қилинадиган маҳсулотларга чеклов ўрнатишни таклиф қилди. Бу ҳақдаги депутатлик сўровини партия раиси Азат Перуашев парламент йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда Spot.

Партия раисининг таъкидлашича, потенциал экспортчи мамлакатларнинг (бу ҳолатда Ўзбекистон) Қозоғистон маҳсулотларига нисбатан чеклов чоралари Қозоғистон экспортининг ўсишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2019 йил якунларига кўра 2,7 миллиард долларни ташкил қилган, бироқ бу кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди, экспорт ҳажми эса нисбатан мураккаб ва даромадли. Бироқ маълум шароитлар асосида.

Депутатнинг қайд этишича, 1997 йилда мамлакатлар ўртасида Эркин савдо тўғрисида келишув имзоланган бўлса ҳам, Ўзбекистон 96 турдаги товарга нисбатан 5 фоиздан 50 фоизгача бўлган акциз солиғи жорий қилган. Имзоланган келишувга кўра, томонлар бир-бирига божхона божлари, солиқлар ва йиғимлар, шунингдек, томонлардан бирининг божхона ҳудудидан келиб чиқадиган маҳсулотлар экспорти ва/ёки импортига нисбатан миқдорий чекловлар қўлламаган ҳолда эркин савдо режимини тақдим этади.

Депутатнинг фикрича, бу Ўзбекистон 2011 йилнинг 18 октябрида қўшилган Эркин савдо зонаси ҳақидаги шартномага мос келмайди. Шартномага кўра, иштирокчи мамлакатлар томонларнинг божхона ҳудудидан келиб чиқадиган маҳсулотлар импортига нисбатан божхона божлари қўлламаслик мажбуриятини қабул қилади.

«Ўзбекистон томони Қозоғистондан қайта ишланган маҳсулотлар импортини атайлаб чеклаб қўймоқда, бу эса хом ашё (биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги: буғдой, мойли уруғлар, гўшт ва ҳайвон терилари ва бошқаларни) экспорт қилишни рағбатлантиради», — деди у.

Партия вакилининг айтишича, келгусида ушбу хом ашё қайта ишланиб, Ўзбекистонда қўшимча қиймат, иш жойлари ва юқори даромадларни қолдиради ва Қозоғистон хом ашёсидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисми яна экспорт қилинади, шу жумладан, Қозоғистон бозорига.

Қайд этилишича, Қозоғистонда Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларга солинадиган акциз солиғи ёки бошқа солиқлар мавжуд эмас.
Депутатнинг таъкидлашича, бундай шароитда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар учун нафақат ўзбек бозорида, балки Қозоғистоннинг ўзида ҳам ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлашиш жуда қийин.

«Ўзбекистоннинг фаол ва иқтисодий жиҳатдан тушунарли бўлган солиқ-бюджет сиёсати мамлакатимизнинг миллий иқтисодий манфаатларига зарар етказади», — дея хулоса қилади қозоғистонлик депутат.

Сиёсатчининг билдиришича, юридик жиҳатдан Қозоғистон ва Ўзбекистон бир-бирига «эркин савдо» режимини, яъни товарларни экспорт қилиш ва импорт қилиш учун тенг шароитларни таъминлаши керак. Амалда эса қозоғистонлик тадбиркорлар потенциал даромадларининг сезиларли қисмини йўқотиб, тайёр маҳсулотларни эмас, балки қайта ишланмаган хом ашёни сотишга мажбур бўлмоқда.

«Оқ йўл» партияси фракциясининг депутати Қозоғистон давлат органларини танқид қилди. Унинг фикрича, давлат органлари пассив позицияни эгаллайди ва шериклар билан тенглик асосидаги муносабатларни ўрнатишга ёки ҳеч бўлмаганда эришилган келишувларнинг бажарилишини талаб этишга ҳаракат қилмайди.

«Бу ҳолат бюджет йўқотишларига (хом ашё сотиш рентабеллигининг пастлиги сабабли) ва Қозоғистон иқтисодиётининг хом ашё йўналишини ва паст технологик мураккаблигини сақлашга салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейди Азат Перуашев.

Шу муносабат билан депутат ушбу масала ҳукуматлараро даражада ҳал бўлгунча, хом ашё экспортини чеклаш ва қайта ишланган маҳсулотларни Ўзбекистонга етказиб беришни рағбатлантириш ҳамда ушбу республикадан келадиган товарларга қўшимча солиқ солишни кўзда тутувчи божхона сиёсатини жорий этишни таклиф қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 290
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 186
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар