«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

Ҳуснбузар тошганда нима қилиш ва қилмаслик керак?

24 сен, 17:15 3 802 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳуснбузар тошганда нима қилиш ва қилмаслик керак? Фото: «Домашний Очаг»
Юзга ҳуснбузар тошиши ҳеч қачон кайфиятни кўтармайди ва аёл-қизлар ундан тезроқ қутулишни истайди. Аммо юзга тошган тошмаларни билар-билмас тозалашга ҳаракат қилиш инфекцияни нафақат юз, балки тананинг бошқа қисмларига ҳам тарқалишига сабабчи бўлади.

Нима учун ҳуснбузарларга тегиш керак эмас?
- Ҳуснбузарни сиққандан кейин яллиғланиш кўпаяди. Ҳажми катталашади ва қизариб қолади.
- Йирингни ташқарига чиқаришда тери жароҳатланади ва ўрни чандиқ ёки яра бўлиб қолиши мумкин.
- Агар терида пигментацияга мойиллик бўлса, ҳуснбузарни сиққандан кейин қора доғ пайдо бўлиши мумкин.
- Сиқилганида терининг ичида қолган йиринг қолдиқлари кучлироқ яллиғланишга олиб келиши мумкин.
- Тери остида жойлашган кўплаб капиллярлар зарарланганидан кейин ҳуснбузардаги моддани атрофга тарқатиб юбориши бу эса янги ҳуснбузарлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Нима қилиш керак?
Баъзи ҳуснбузарларни олиб ташлаш мумкин фақат буни мустақил эмас, косметолог ёрдамида амалга ошириш керак. Мутахассис тозалаш муолажаси давомида яллиғланиш бўлмаган комедонларни олиб ташлайди. Комедонлар «қора ҳуснбузарлар» деб ҳам аталади. Уй шароитида уларни махсус олиш учун мўлжалланган ёпишқоқ восита билан тозалаш мумкин.

Механик йўл билан тозалашдан аввал қўлларни дезинфекция қилишни унутмаслик керак. Номига зарарланган тери қисмида ҳуснбузар бўладиган бўлса, у қандай турда бўлишидан қатъи назар, тегмаслик керак. Бурун қанотлари ва бурунга яқин тери остида мияга қон етказиб берадиган қон томирлар ўтган бўлади. Мазкур қон-томирга инфекция тушиши оқибати эса салбий, хусусан, йирингли менингит билан ҳам тугаши мумкин.

Терида яллиғланган ҳуснбузар пайдо бўлса, мойчечак, календула, алой ёки фармацевтлар томонидан тавсия қилинган воситалар билан тозалаш ва қуритиш ҳамда ўзи йўқолишига қўйиб бериш керак.

Ҳуснбузар тошган вақтда терини қандай парвариш қилиш керак?
Яллиғланган вақтда скраблардан фойдаланиб бўлмайди. Чунки тери жароҳатланиб, инфекция бутун танага тарқаши мумкин. Тез-тез яллиғланиш кузатиладиган тери учун қуритадиган, кислотали кремлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Кундалик юзни тозалаш учун эса таркибида бактерияларга қарши модда бўлган гель ва бошқа воситалар тавсия қилинади. Бундай вақтда макияжни асосига ёғ қўшилган тозаловчи воситалардан фойдаланмаслик керак. Пораларни тозалайдиган тоник ишлаца ҳам бўлади.

Терини мунтазам равишда намлантириб туриш ва кўп миқдорда сув ичиш керак. Сувсизланган тери ўз ҳимояси учун кўпроқ себум ишлаб чиқаради ва ҳуснбузарлар кўпайиши кузатилади. Қўшимча равишда парвариш учун ҳафтада 3 марта таркибида косметик гил (глина) бўлган ниқоблардан фойдаланиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 322
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 483
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар