«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 20:42
ЎЗO‘Z

Карантиндан кейин ўзбекистонликлар қаерларга учишни хоҳламоқда?

24 сен, 10:30 1 592 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантиндан кейин ўзбекистонликлар қаерларга учишни хоҳламоқда? Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини тиклаши ҳақида хабар берилганди. Aviasales хизмати чегаралар очилгандан сўнг ўзбекистонликлар қаерга учишни хоҳлаётгани ҳақида қизиқиб кўрди, дея хабар бермоқда Spot.

Маълум қилинишича, сўнгги ойларда ўзбекистонликларни Россия, Туркия, Жанубий Корея ва Қозоғистонга сотилаётган авиачипталар кўпроқ қизиқтирган.

BCD Travel вакили Азат Айтпаевнинг фикрига кўра, одамлар ҳозирда таътилга учиши эҳтимолдан йироқ, аксинча чет элда ишлаганлар учиб кетишмоқчи.

«Менимча, курорт зоналарига ташриф буюриш билан боғлиқ вазият ноябрь ойига яқин ўзгариши мумкин. Ҳаммаси карантин чораларига боғлиқ бўлади», – дейди у.

TravelSystem асосчиларидан бири Анвар Мирзаев ҳам ҳали кўп нарсаларга ойдинлик киритилмаганлигини таъкидлади. Бозор ишлай бошлади, аммо жонлангани йўқ – иш жуда оз. Унинг фикрича, карантиндан кейин Ўзбекистондан хорижга сайёҳлар оқимининг кўпайиши эҳтимолдан йироқ эмас.

«Одамлар саёҳат қилишда ҳали ҳам иккиланиб туришади. Бундан ташқари, аввалги ҳолатни тиклашимиз учун вазиятни нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам нормаллаштириш керак», — дея изоҳ берди Мирзаев.

Tripline ва Jazira Travel асосчиси Искандар Фозиловнинг сўзларига кўра, одамлар изоляциядан чарчаган, шунинг учун улар пандемия туфайли дунёдаги мавжуд вазиятга қарамай саёҳат қилишга тайёр.

Олти ойлик карантинда мижозларнинг йўқлиги компания даромадига таъсир қилди. Ушбу давр мобайнида кўплаб идоралар ёпилди ва банкротлик тўғрисида ариза берди. Аммо менинг фикримча, туризм – бу энг тез тикланаётган соҳалардан бири», – дея таъкидлайди тадбиркор.

Tripline хабарига кўра, ўзбекистонликлар Туркия, Малайзия ва БААга қизиқиш билдирмоқда, чунки бу мамлакатларга саёҳат бошқа йўналишларга нисбатан анча арзон. Бундан ташқари, чет элда ўқишни режалаштираётган талабалар сони ортган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, чет эл йўналишлари нархлари ҳақида гапириш ҳали эрта, чунки чегаралар номаълум муддатга очиқ. Бугунги кунда халқаро рейсларга қўйилган чекловлар туфайли туроператорлар ички бозорга чиқишни бошладилар, шунинг учун нархлар истеъмолчининг фойдасига шаклланмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия Ўзбекистон билан авиақатновни 15 июлдан тиклаши мумкин 08 июн, 14:10
  • Карантиндан кейин Тошкентда ишсиз ёшлар 3 баравар кўпайиши тахмин қилинмоқда 18 апр, 17:47
  • Ўзбекистонда илк коронавирусга чалинган аёлнинг қўшнилари карантиндан чиқарилди 31 мар, 18:55
  • Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакатларга саёҳат қилишмоқда? 17 окт, 11:13
  • Ўзбекистонликлар нечта давлатга визасиз бориши мумкин 03 июл, 07:30
  • Сайёҳлар нималардан кўпроқ қўрқишлари аниқланди 05 ноя, 11:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • 28 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 27 окт, 20:23 0
  • "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди 27 окт, 19:53 24
  • Hyundai ўзининг энг кичкина электрокарини намойиш этди 27 окт, 19:23 99
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 204
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 108
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 141
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 320
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 358
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 197
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 351
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 507
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 265
  • Бўлимлар