«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 04:01
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони октябрдан умра сафарига рухсат берди

23 сен, 22:25 852 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони октябрдан умра сафарига рухсат берди Фото: «Massa.az»
Саудия Арабистонида яшайдиганларга октябрдан умра зиёратига рухсат берилди, дея хабар берди қироллик ИИВ. Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда босқичма-босқич тикланади.

4 октябрда бошланадиган биринчи босқичда одатдаги зиёратчиларнинг учдан бир қисми, яъни мамлакатнинг 6 минг аҳолиси умра амалларини бажариши мумкин.

18 октябрга мўлжалланган иккинчи босқичда зиёратчилар сони 75%гача оширилади.
Коронавирус пандемияси туфайли жорий йил апрель ойидан бошлаб умра сафари тақиқлаб қўйилганди.

Саудия Арабистони май ойининг охиридан карантин чекловларини секин-аста юмшата бошлади, мамлакат ичидаги ҳаракат чекловларини бекор қилди, масжидлар очилди, одамларнинг ўз иш жойларига қайтишига рухсат берилди.

Мамлакатда пандемия бошлангандан бери 331 359 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 569 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилди 23 июн, 06:30
  • Саудия Арабистони Каъбани зиёратчилар учун қайтадан очди 08 мар, 13:05
  • Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароси Жиддада оғир аҳволга тушиб қолди 07 янв, 13:24
  • Қирғизистон президенти Умра зиёратини бажарди 19 дек, 19:26
  • Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди 03 окт, 21:14
  • Саудия Арабистони ҳаж сафарига биринчи марта отланганлар учун ажойиб совға тайёрлади 09 авг, 23:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • "UFC 254". Нурмагомедов Гэтжини мағлуб этди 25 окт, 02:05 520
  • Ўзжан Дениз кўнгил қўйган машҳур турк актрисалари (фото) 25 окт, 00:30 553
  • Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га мағлуб бўлди 25 окт, 00:14 640
  • Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак? 25 окт, 00:05 669
  • Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар 24 окт, 23:40 376
  • Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ҳақида 24 окт, 23:15 322
  • БААда ўзбекистонликларга иш таклиф этилмоқда 24 окт, 22:44 1 739
  • 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? 24 окт, 22:12 1 274
  • Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди 24 окт, 21:47 619
  • Ла Лига. «Реал» Каталонияда «Барселона»ни таслим этди 24 окт, 21:14 475
  • Нурмагомедов ёки Гэтжи: букмекерлар фаворитни эълон қилишди 24 окт, 20:42 1 478
  • Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди 24 окт, 20:22 295
  • Бўлимлар