«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:16
ЎЗO‘Z

Электоромобиллар оммалашмаётганига сабаб бўлаётган омиллар санаб ўтилди

23 сен, 23:45 3 052 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Электоромобиллар оммалашмаётганига сабаб бўлаётган омиллар санаб ўтилди Фото: Motor
Автомобиль мойларини ишлаб чиқарувчи Castrol компанияси тадқиқот ўтказиб, нима сабабдан электромобиллар ҳозиргача оммалашмаганини аниқлади. 10 мингга яқин респондент ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, компания бу борадаги бешта муҳим омил рўйхатини тузди, деб хабар беради Motor.

Аccелератинг The Evolution номи остидаги ҳисобот 9 мингта автомобиль эгаси, 570 та транспорт бошқарувчиси ва 30 та автомобиль соҳаси вакилига асосланган. Уларнинг фикрича, электромобилларнинг оммалашишида биринчи нуқта — бу нарх. Потенциал харидорларнинг учдан икки қисми (63 фоизи) бугунги кундаги нархларни қиммат деб ҳисоблайди, улар учун идеал нархи — 36 минг доллар.

Эътиборга олиш лозим бўлган иккинчи сабаб — қувватлантириш вақти. Castrol сўровномасида иштирок этганлар 31 дақиқадан ортиқ кутишни истамаган — тушлик вақти айнан шунчани ташкил этади. Бу ички ёнув двигателида ҳаракатланувчи машина эгалари одатда сарфлайдиган вақтдан кўпроқ: бу каби тўхтатишлар одатда 21 дақиқа давом этади. Бир марталик қувватланиш эса, респондентлар фикрича, 469 километрни ташкил этгани идеал ҳисобланади — ҳозирда бу каби кўрсаткич билан Tesla, Volkswagen, Rivian ва Lucid мақтана олади.

Электромобилларнинг оммалашмаётганига, шунингдек, қувватлантириш станциялари тармоғининг ривожланмагани сабаб бўлмоқда. Сўров иштирокчиларининг 70 фоизи терминал уйида ёки яқин атрофда бўлишини маъқул кўрган; 67 фоиз респондент эса қувватлантириш станцияси ишхонада бўлишини орзу қилса, 62 фоизи электромобиллар фақат қайта тикланувчи манбаларда ҳаракатланишини хоҳлаган. Ва энг охиргиси: харидорларнинг ярмидан кўпи ўзлари яхши кўрган модель электр узатмада ҳаракатланадиган вариантни тақдим этса, электромобилга ўтишларини билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар