«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:41
ЎЗO‘Z

Шамоллашдан дарак берувчи, хаёлингизга ҳам келтирмаган аломатлар

23 сен, 19:55 4 028 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шамоллашдан дарак берувчи, хаёлингизга ҳам келтирмаган аломатлар Фото: «Домашний Очаг»
Йўталиш, томоқ оғриши ва кўз ёшланиши — шамоллашга хос симптомлар экани барчага маълум. Одатий туюлган, аммо саломатлик ёмонлашаётганидан дарак берувчи аломатлар ҳақида эса ҳамма ҳам билавермайди.

Аралаш туш кўриш
Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, уйқу вақтида тана ҳарорати юқори бўлганда мия фаолроқ ишлаши сабаб турли ноаниқ туш кўриш мумкин.

Маҳсулотлар таъмининг бошқача туюлиши
Аниқланишича, ҳидлаш орқали таъм ҳақидаги 75-90 фоиз маълумотга эга бўлиш мумкин. Бурундан нафас олиш ёмонлашганда эса таъм билиш қобилиятига сусаяди, сиз ҳар куни ичадиган қаҳва ёки шарбат бемаза туюлиши мумкин.

Зарарли овқатларни ейишни исташ
Касаллик организм учун ҳамма вақт стресс. Стресс вақтида эса инсон ўзини тезроқ яхши ҳис қилиш учун нажот истайди ва углевод ва шакарли маҳсулотлар истеъмол қилади. Аслида эса бундай вақтда ширинлик ўрнига апелсин, асал чой ёки C витаминига бой бошқа егулик ҳам ёрдам бера олади.

Чанқаш
Шамоллаганда бурун оқиши ва тумов сабаб организм одатдагидан ҳам кўпроқ суюқлик йўқотади, ҳарорат кўтарилганда эса айниқса. Шу сабаб организм сув талаб қила бошлайди. Бундай вақтда кўпроқ сув ва лимон чой ичиш тавсия қилинади.

Бош оғриши
Вирусли касалликларга хос бўлган яна бир симптом мушакларда оғриқ пайдо бўлиши ҳисобланади. Баъзи вақтларда бош териси сезгир бўлиб қолади ва соч таралганда ёки ювилганда оғриқ ҳис қилинади. Бу симптом синусит — бурун ён бўшлиқлари шиллиқ қаватининг ўткир яллиғланишидан дарак бериши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 62
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 202
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 314
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар