«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 02:41
ЎЗO‘Z

Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади

23 сен, 10:30 2 825 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади Фото: Президент матбуот-хизмати
Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқади. Унда давлат раҳбари минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби масалаларда ўз ташаббусларини илгари суриши кутилмоқда.

Видеоанжуман шаклида ўтадиган йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши Тошкент вақти билан соат 18:00га тўғри келади.
Нуқт олдидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати президент томонидан 2017 йил сентябрида, БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган ва амалга оширилган ташаббусларни санаб ўтди.

Орол муаммоси

Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридаги аввалги нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини яна бир бор бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири — Орол ҳалокатига қаратган эди.

Давлат раҳбари денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этаётганини таъкидлади.

2018 йил 27 ноябрда Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси ташкил этилди.

Афғонистон муаммоси

Президент 3 йил олдинги нутқида Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш зарурлигини таъкидлаганди.

2018 йил 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Маърифат ва диний бағрикенглик ҳақидаги резолюция

Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш муҳимлигини таъкидлаганди.

Давлат раҳбари сессияда БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан чиққанди. Ҳужжатнинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат.

2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ушбу резолюцияни қабул қилди.

Марказий Осиёдаги бирдамлик

Ўзбекистон президенти ўша нутқида «Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда», — дея таъкидлаган эди.

2018 йил 22 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси қабул қилинди.

Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўз олган Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олиш аҳамиятини таъкидлаганди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 215
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар