«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:41
ЎЗO‘Z

Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"

22 сен, 21:58 2 492 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади" Фото: championat.asia
Эртага, 23 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 6-тур ўйинларига старт берилади. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси охирги турни Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубига қарши ўтказади. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бўлиб ўтди. Бироз олдин форслар бош мураббийи ва футболчиси иштирокидаги анжуманда айтилган фикрларни ўқиган эдингиз.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзега ҳужумчи Эрен Дердийок ҳамроҳлик қилди.

Ш.Арвеладзе: "Биз учун ҳар бир ўйин финал бўляпти. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Улар учун бу ўйин ғурур учун кечади, форсларни характери жанговар. Буни биламиз, чунки Эрон клублари билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Биз учун эса мусобақани давом эттирамизми ёки йўқлигини кўрсатиб беради. Ўйлашимча, юқори даражадаги яхши ўйин бўлади, буни эртага кўрасиз".

Э.Дердийок: "Албатта, биз 3 ўйин ўтказдик ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Охирги тур баҳси эса ўз-ўзидан биз учун финалдек бўлади. Эртага энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз".

- Эртанги ўйинда сизда рақиб ("Шабаб Ал Аҳли" назарда тутилмоқда)дан кўра кейинги босқичга чиқиш имконияти юқорироқ. Сиз эртага гуруҳдаги иккинчи ўйин натижасини кузатиб борасизми?
Ш.Арвеладзе: - Йўқ, иккинчи ўйин натижасини кўришга ва кузатиб боришга имкониятим бўлмайди. Чунки, тўлиқ концентрацияни ўз ўйинимга қаратаман. Агар менда вақт бўлса нариги ўйин ҳисоби қандай бўлаётганини сўрашим мумкин. Лекин, умид қиламан-ки эртага бунга ҳожат қолмайди. Барчаси ўзимизни қўлимизда.

- Олдинги 3 ўйиндаги бой берилган вазиятлар ўйинчиларга руҳий томонлама салбий таъсир қилиши мумкин. Руҳият билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Улар билан суҳбатлашдингизми?
Ш.Арвеладзе: - Мен футболчиларим билан ҳар куни суҳбатлашаман. Бу футбол. Баъзида гол урасиз, баъзида эса йўқ. Ҳар бир ўйинда яратаётган вазиятларимиз жуда муҳим, чунки сен кўпроқ вазият яратаётган бўлсанг, демак рақибдан кўра ақллироқ ўйин намойиш этаётган бўласан. Сен уларни тўпни майдон ташқарисига ёки шунчаки олдинга тепиб юборишга, баъзида эса хато қилишга мажбур қиласан. Бундан ташқари, рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони ҳам майдонда шунчаки чиройли фотолар учун турмайди-ку. Биз янада кўпроқ вазиятлар яратишга ҳаракат қилишимиз керак. Лекин, шундай ҳоллар ҳам бўлади-ки, битта вазият юзага келтириб гол уриб кетишингиз мумкин. Футболда нима бўлишини олдиндан айтиб беролмайсиз, шуниси билан ҳам у қизиқ.

- Сен Ўзбекистоннинг энг катта клуби бўлган "Пахтакор"га келдинг. "Пахтакор" охирги марта 10 йил олдин Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққан. Ҳозир эса плей-оффга бир қадам қолди. Сенда ҳозир қандай ҳиссиётлар?
Э.Дердийок: - Мен қандайдир янги гап айта олмайман. Ўйлашимча, "Пахтакор" жуда катта потенциалга эга жамоа ва клуб. Кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эгамиз. Биз бутун мамлакат шарафини ҳимоя қилаётганимизни тушуниб турибмиз ва мақсадга етиш учун олдинга интиламиз.

- Эртанги рақиб ҳали бирорта гол ҳам урмаган. Кўпчилик жамоадан ғалаба ва кейинги босқичга чиқишни кутмоқда. Сизда эртанги беллашувда ротация қилиш фикри йўқми?
Ш.Арвеладзе: - Бундай фикр келмади. Чунки, ҳали плей-оффга чиқмадик ва бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ҳеч кимга бўшашишга йўл қўймаймиз. Ҳали гол урмаган жамоа деган жумла бироз чалғитувчи. Чунки, улар ўйин ва статистика бўйича ёмон эмас. Улар вазиятлар яратишмоқда. Хатто, улар билан Тошкентда ўтган баҳсимизда йирик (3:0) ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, улар ўйин бўйича жуда яхши таассурот қолдиришганди. Бу характерли ва жанговар жамоа. "Ал Ҳилол"га қарши олдинги беллашувда уларда ҳеч қандай имконият қолмаганди, шунга қарамай борларини бериб курашишди. Менимча, эртага биз билан ҳам охиригача курашишади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 1
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар