«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:44
ЎЗO‘Z

Шакардан воз кечилса организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

22 сен, 21:05 3 387 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шакардан воз кечилса организмда қандай ўзгаришлар юз беради? Фото: «Домашний Очаг»
Психотерапевт шифокор, АҚШнинг функционал тиббиёт институти (IFM) аъзоси Михаил Гаврилов, шакар истеъмол қилинмаса организмда қандай ўзгаришлар юз беришига тўхталиб ўтади.

Вазн ташланади
Шакарнинг меъёридан ортиқ истеъмол қилиниши, ёғли таомлардан ҳам кўпроқ семиришга сабаб бўлади. Ёғ мураккаб молекула, организм уни ҳазм қилиши учун вақт керак. Глюкоза эса парчаланмайди. Шу сабаб ҳам глюкоза ёғга қараганда захирада кўпроқ тўпланади.

Таомга қарам бўлмаслик
Ширинликка одам кокаиндан кўра 8 марта тез қарам бўлиши мумкин. Ширинлик истеъмолидан кейин таъм билиш билан боғлиқ асаб ҳужайралари опиоид ва эндорфин ишлаб чиқарилишига сигнал беради ва бу оғриқ ва стрессни камайишига олиб келади. Кайфиятни кўтарилиб, инсон ўзини яхши ҳис қилишига сабаб бўлгани учун ширинликларга қарамлик ривожлана бошлайди. Бу эса иштаҳа очилиши, меъёридан кўпроқ овқатланишга олиб келади.

Қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди
Шакар истеъмол қилинганда қонда глюкоза кўпайиб, инсулин ишлаб чиқарилиши тезлашади. Бу эса ҳужайраларнинг инсулинга бўлган таъсирчанлиги йўқолишига олиб келади, қондаги глюкоза эса камаймайди. Гипергликемия — қонда глюкозанинг меъёрдан кўпайиши эса иккинчи турдаги қандли диабет ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Атеросклерозга чалиниш хавфи камаяди
Ширинлик истеъмол қилишни яхши кўриш оқибатида атеросклероз кузатилади. Глюкоза таъсирида қон-томир деворлари яллиғланади. Яллиғланган қисмда «ёмон холестерин» тўплана бошлайди ва бу тромб пайдо бўлишига олиб келади.

Кўринишингиз яхшиланади
Шакар мунтазам равишда истеъмол қилинганда, ҳужайралардаги оқсиллар билан реакцияга киришади ва оқсил гликацияси кузатилади. Бу эса тўқималарни зарарлаб, аъзолар функцияси бузилишига сабаб бўлади. Шунингдек, терига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди ва оқибатда терида эрта қариш аломатлари сезила бошлайди. Юзга эрта ажин тушишини олдини олиш ва ёш кўриниш учун рациондан шакарни қисқартириш тавсия қилинади.

Кўп шамоллаш кузатилмайди
Шакарнинг меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши, организмни вирус ва турли бактериялардан ҳимоялайдиган иммун системасига ҳам таъсир кўрсатади ва сустлашишига олиб келади. Камайтирилганда эса иммунитет паст бўлмагани учун аввалгидек тез-тез шамоллаш кузатилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар