«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:23
ЎЗO‘Z

Гриппга қарши вакцинани қаерда олиш мумкинлиги бўйича маълумот берилди

22 сен, 16:16 2 735 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гриппга қарши вакцинани қаерда олиш мумкинлиги бўйича маълумот берилди Коронавирусга қарши штаб аъзоси Барно Абдусаматова гриппга қарши сифатли вакцинани қаердан олиш мумкинлиги ва қанчадан кейин организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Гриппга қарши вакцина билан махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолда эмланиш мумкин. Аҳолимиз юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади.

Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар олиб келинади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

Мавсумий гриппга қарши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади
», деди штаб аъзоси АОКАда ўтказилган брифингда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 90
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 164
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 462
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 65
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар