«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:17
ЎЗO‘Z

Организм учун зарур бўлган D витаминининг табиий, ҳамёнбоп манбалари

22 сен, 07:40 3 898 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организм учун зарур бўлган D витаминининг табиий, ҳамёнбоп манбалари Фото: «Домашний очаг»
«Қуёш витамини» деб таъриф бериладиган D витамини инсон ўзини қандай ҳис қилиши ва саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Унинг етишмаслиги бир қанча муаммо ва ҳатто касалликларга ҳам сабаб бўлади. Айниқса, кунларнинг совиши, ҳарорат пасайиши билан организмда ушбу витаминга бўлган талаб ортади.

D витаминини қоплашнинг бир қанча йўллари бор. Қуёшли ванна қабул қилиш, дори-дармонлардан фойдаланиш мумкин. Аммо табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали масалага осон ечим топиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маҳсулотларни рационга киритиш ва мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Балиқ маҳсулотлари
Балиқ нафақат D, балки бошқа фойдали витаминларни ҳам ўз ичига олади. Унинг исталган туридан таом тайёрлаш, печда, парда пишириб ейиш мумкин.

Жигар гўшти
Қўй ёки молнинг жигар гўштидан тайёрланган таом ёки паштет, D витамини етишмаслигини бартараф этиш билан бирга иммунитет кўтарилишига ҳам ёрдам беради.

Сут маҳсулотлари
Сариёғ, пишлоқ, сут, сметана ва бошқа сут маҳсулотларини ейишни канда қилмаслик, иложи бўлса, кунни улар билан бошлаш керак.

Қўзиқорин
Қўзиқоринни консервалангани ёки исталганидан салат, пицса ва бошқа таомлар тайёрлаш тавсия қилинади.

Тухум
Тухумни D витамини манбайи деса ҳам хато бўлмайди. 100 гр тухумда D витамини кунлик меъёрининг 70 фоизи бўлади. Айниқса, тухумнинг сариғи витаминга бой саналади.

Мевалар
Мандарин, киви, қорағат (смородина), қуритилган анжир ҳамда петрушка, қичитқи ўт (крапива) ўсимликлари ҳам D витаминини ўз ичига олади.

Ўсимлик ёғи
Ўсимлик ёғи ҳам «қуёш витамини» манбайи, фақат бунинг учун термик ишлов берилмаганидан фойдаланиш керак.

Тофу, соя сути
Соя сутининг фойдали экани сабаб уни рационга киритиш тавсия қилинади.

Табиий апелсин шарбати
D витамини етишмаган инсонларга 1 стакандан апелсин шарбатини ичиш маслаҳат берилади.

Маргарин
Таркибида D витамини бўлган маҳсулотлар қаторига маргарин ҳам киради. Бу дегани, сиз маргарин қўшиб тайёрланган севимли пирог ёки ширинлигингизни истеъмол қилиб ҳам D витамини етишмаслигини олдини олишингиз мумкин.

Юқоридагиларни истеъмол қилишдан ташқари, қуёшли об-ҳавода кезиш ва унинг нурларидан баҳра олишни унутмаслик керак. Кунига 20 дақиқа, эрталаб соат 9 дан 11 га қадар қуёшда сайр қилиш саломатлигингиз учун фойдали. Ҳам истеъмол маҳсулотларига эътибор бериш, ҳам қуйиш нурида кўпроқ сайр қилиш сизда D витамини етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишининг олдини олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар