«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:02
ЎЗO‘Z

Жазонинг юқори ва қуйи чегаралари судлардаги коррупциявий хавфми?

21 сен, 23:10 2 171 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жазонинг юқори ва қуйи чегаралари судлардаги коррупциявий хавфми? Коррупция қандай бало эканига таъриф шартми?! Тараққиётнинг энг катта тушови ҳам, адолатсизликларнинг «классик кўриниши» замирида ҳам битта иллат ётади: коррупция! Шуни англасак, шуни билсак ва унга нисбатан мурос асиз бўлсак — олдинга силжиш бўлиши мумкин. Акс ҳолда...

Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соҳада ҳам муҳим. Биринчи галда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан, судлар фаолиятида бу иллатга тўлиқ барҳам бериш ўта-ўта вазифадир.

Суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Судьялар олий кенгаши ва Олий суди қўшма қарори билан тизимда коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Бироқ кўрилаётган чораларга қарамасдан судлар фаолиятида коррупция тўлиқ йўқ қилинди, дейишга тил бормайди. Хусусан, 2018-2019 йилларда Урганч, Қарши, Чиноз туманлараро судлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ОАВларда хабар қилинган эди.

Судлар тизимидаги коррупция бу - судьялик мақомини суиистеъмол қилишда ифодаланиб, ҳуқуқий, ташкилий, бошқарув ва ахлоқий характердаги бир қатор муаммолар оқибатида вужудга келади.

Қисқаси, мазкур иллат судьянинг шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлган ва шахсий манфаатлари билан боғлиқ бўлмаган омилларга бориб тақалади. Ҳар икки ҳолат алоҳида мавзуким, бу ҳақда алоҳида сўз юритишни яқин келажакка қолдириб, тизимда порахўрликка сабаб бўлиши эҳтимоли катта бўлаётган яна бир омил ҳақида тўхталсак.

Суд тизимида коррупциявий омилларнинг олдини олиш ҳақида гап кетганда биринчи навбатда қонунчиликда белгиланган жазонинг минимал ва максимал даражадаги ўртасидаги тафовутни қайта кўриб чиқиш тақазо қилинади. Зеро, жазонинг юқори ва қуйи чегаралари ўртасида фарқ қанчалик катта бўлса, судьянинг «соққа қилиши» учун шунча имконият пайдо бўлади. Жиноят қонунчилигида муайян қилмиш учун дейлик, 5 йилдан 10 йилгача жазо тайинланиши кўзда тутилган. Фуқаро (судланувчи ва унинг яқинлари) энг кам жазо берилиши учун судьяни рағбатлантиришга тайёр. Судья ҳам бундан бош тортмайди: чунки, у қонундан ташқарига чиқаётгани йўқ. Коррупцияга имконият берадиган ҳолатми? Балли.

Тизимда порахўрликни йўқотиш судьяларнинг том маънода мустақиллигини таъминлашга ҳам боғлиқ. бу борада қатор ишлар амалга оширилди, тўғри. Бироқ уларнинг моддий таъминоти, мустақиллигининг кафолатлари, фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик тамойиллари яна-да кучайтирилиши лозим. Фикримизча, хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Судьялар мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиш вақти етган аллақачон.

Шунингдек, судьяларнинг ўзи ва оила аъзолари даромадларининг шаффофлигини ҳам таъминлаш керак.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг муваффақияти, биринчи навбатда, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар натижасига бевосита боғлиқ.

Отабек Тошев,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти маъсул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 99
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар