«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:06
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз”

21 сен, 22:13 2 510 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: “Молиявий муаммоларни эсдан чиқариб майдонга тушяпмиз” Суперлиганинг 16-тури доирасида ўтказилган “Насаф” ва “Сурхон”(5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Учинчи голга қадар “Сурхон” жамоасига имконият бермадик. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор эди, уларга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Учинчи голдан кейин озгина бўшашдик. Ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди, буни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажаришди.

“Навбаҳор” билан ўйинга яхши тайёрланамиз. Бугунги ғалаба руҳий томондан кўтаринкилик бериши тайин. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашмоқдамиз. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоалар бизга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Йигитлардан ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланишни талаб қилмоқдамиз.

Марко Станоевичнинг ўйинида мавсум бошига қараганда пасайиш бўлди. Балки чарчоқ аломатидир ёки бошқа сабабданми, билмадим. Лекин тажрибаси катта, ўйинни бошқаришга бизга ёрдам бермоқда. Траорега “Андижон” билан ўйинда имконият бердик. Қанот ярим ҳимоясида ўйнади, лекин биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Бугун Шерзод Насруллаев чарчаб қолди, шунинг учун уни қанот ҳимоясида ўйнатдик.

Молиявий муаммолар бор, биз буни ўйлаб майдонга чиқаётганимиз йўқ. Футболчилар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳомийларимизга ишонамиз, тез орада муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз. Биз ўз ишимизни тўғри бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Ойбек Бозоров “Андижон” билан ўйинда жароҳат олди Лекин кечаги машғулотларда қатнашди ва ўйнай олишини билдирди. Ўйиндан олдин жароҳати барибир ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, – дейди Рўзиқул Бердиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар