«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:16
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги «Ёшлик» аренасида ташкил этилган 520 койкали Саралаш маркази беморлар билан батамом тўлди

21 сен, 10:48 2 663 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги «Ёшлик» аренасида ташкил этилган 520 койкали Саралаш маркази беморлар билан батамом тўлди Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган ёки вирусни юқтириб олганликда гумон қилинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бўш ўринлар сони тобора камайиб бормоқда. Бу ҳақда мутахассислар берган маълумотларга асосланиб, 19 сентябрь, шанба куни «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Август ойи бошида Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони ёнида жойлашган «Ёшлик» спорт аренасида 520 ўринли Саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. Марказ шифокорларидан бири Шоҳрух Ўроловнинг таъкидлашича, 19 сентябрь ҳолатига кўра марказ «касаллар билан батамом тўлиб бўлган, умуман жой қолмаган».

«Шу кунларда қабулимизни ёпишга ҳам тўғри келяпти — бир кун қабул қиляпмиз, бир кун ёпяпмиз», — дейди шифокор. Унинг қўшимча қилишича, «Ёшлик»даги марказга асосан иситмаси кўтарилган, йўтал пайдо бўлган, бундан ташқари, турли хусусий клиникаларда МСКТда пневмонияси аниқланган беморлар мурожаат қилмоқда.

Марказга бириктирилган тез ёрдам ҳайдовчиларидан бири Бахтиёр Нишонбоевнинг сўзларига кўра, беморлар сони «олдингига қараганда кўпайган». «Кечга томон кўп бемор келади. Кўпроқ ёши катталар келяпти. Тўғри, биз уларнинг хизматидамиз, лекин одамлар ўзини асрагани яхши», — дейди ҳайдовчи (аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари Тошкент шаҳрида тез ёрдамга қўнғироқлар сони сезиларли кўпайганини маълум қилган эди).

«Ўзбекистон 24» телеканали мухбирининг алоҳида қайд этишича, беморларнинг бу марказга келиб қолишлари сабаби бир хил: «Уйда ўзбошимчалик билан даволаниб, аҳволлари оғирлашиб қолганидан сўнг шифокорга мурожаат қилган». Марказнинг бошқа бир шифокори Баҳром Аллаёров ҳам мухбирнинг бу сўзларини беморлардан бири мисолида тасдиқлаб, аҳволининг оғирлашганига беморнинг ўзини айбдор қилиб кўрсатган.

«Бу киши касаллик белгилари пайдо бўлганидан кейин ҳам уй шароитида даволанишга ҳаракат қилган. Оқибатда аҳволи оғирлашган, шу боис марказимизга мурожаат қилиб келган. Даво муолажаларини бошладик. Бу касаллик ёш-у қарини танламайди. Кимки карантин қоидаларига амал қилмай, сусткашликка йўл қўйса, касалликни юқтириб оладиган бўлса, мана шундай оғир асоратларга, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин», — деган шифокор Аллаёров.

Аввалроқ июль ойи охирида Тошкентда шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида 1000 ўринли, Мудофаа вазирлиги томонидан «Ўзэкспомарказ»нинг 1—2-павильонларида 814 ўринли, ДХХ томонидан «Ёшлик» спорт аренасида 520 ўринли, ИИВ томонидан Юнусободдаги Универсал спорт саройи (Гимнастика мажмуаси)да 750 ўринли Саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бундан ташқари, Сергелидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби базасида 250 ўринли ва Учтепа туманидаги Аtlas савдо мажмуаси негизида 1004 ўринли саралаш марказлари ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шу каби саралаш ва тақсимлаш марказлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кўргазма заллари ва спорт мажмуалари ҳудудида ташкил этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар