«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

Cadillac ХТ4 ўз эгасининг юзидан танишни «ўрганиб олди»

20 сен, 08:40 2 119 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Cadillac ХТ4 ўз эгасининг юзидан танишни «ўрганиб олди» Фото: Cadillac
Cadillac ХТ4 субкомпакт кроссовери Хитойда бир қатор янги функцияларга эга бўладиган янгиланишни амалга оширади. Улар қаторида Face ID тизими ҳам бор, бу орқали автомобиль ўз эгасини юзидан таний олади, деб хабар беради Motor.

Компания янги функцияни «энг замонавий калитсиз очиш тизими» дея изоҳлаган ва у сутканинг исталган вақтида, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлай олади.

Тизим кузовнинг марказий қисмидаги устунга ўрнатилган иккита инфрақизил камерадан фойдаланади. Машина эгаси автомобилга яқинлашгач, тизим Bluetooth орқали унинг мобил телефони сигналини ушлайди ва «уйғонади»: у юзни сканер қилади, шундан сўнг эшик очилади ва двигателни калитсиз ўт олдиради.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан янги тизим қўшимча функцияларга эга бўлади — автомобилни бармоқ изи ёки парол ёрдамида очиш. У саккизта профилга, хусусан, администратор профилига эга бўлиб, у қолган етти кишига рухсат бера олади.

Фото: Cadillac
Хитойда Cadillac ХТ4’га янги тизимни ўрнатиш 1480 долларга тушади. Кроссовер Face ID’дан ташқари, Cadillac User Experience (CUE) мультимедиа тизими ҳамда 214 та буйруқни бажара оладиган овозли ёрдамчига эга бўлади. Хитойда ХТ4 нархи 38 минг доллардан бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 119
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 160
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 132
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 365
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар