«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:26
ЎЗO‘Z

Президент видеоселектор ўтказди: бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда

18 сен, 23:03 3 000 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент видеоселектор ўтказди: бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 сентябрь куни ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Касаллик ҳамон бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётгани, сўнгги кунларда юртимизда ҳам беморлар сони кўпайгани афсус билан қайд этилди. Темир интизом ва тартибни таъминлаб, барча жойларда санитария талабларига қатъий амал қилиш кераклиги яна бир бор таъкидланди.

Куз мавсумида шамоллаш кўпайиши, коронавирусга қўшимча бошқа касалликларнинг ортишини инобатга олиб, беморлар учун яратилган захира ўринларини кўпайтириш, зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқитувчиларини, 65 ёшдан ошган кексаларни гриппга қарши эмлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

Коммунал тармоқларнинг барқарор фаолияти аҳоли турмуш сифатини таъминлайдиган энг муҳим омиллардан. Шу боис давлатимиз томонидан бу масалага доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йил 17 июль куни ўтган видеоселектор йиғилишида соҳадаги муаммолар муҳокама қилиниб, ишни янгича тартибда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Шунга мувофиқ, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, тарифларни белгилашни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда.

Мисол учун, Олмалиқдаги ичимлик суви таъминоти корхонасига қарашли 52 та насос янгиланиши натижасида корхонанинг умумий харажати 22 фоизга, электр энергияси сарфи 2 бараварга қисқарган. Шаҳар аҳолиси сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминланмоқда. Худди шунингдек, сўнгги 3 йилда амалга оширилган лойиҳалар натижасида Гулистон шаҳрининг ичимлик суви таъминоти масаласи ҳам тўла ҳал бўлди.

Йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ушбу тажриба асосида келгуси йил учун мўлжалланган 28 та янги лойиҳани маҳаллий кенгашлар билан келишиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, жорий йилда якунига етказиладиган 360 та лойиҳани қабул қилиб олиш бўйича топшириқ берилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 2 мингта аҳоли пунктига марказлашган сув етказиб бериш техник жиҳатдан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Шу боис бундай ҳудудларни хусусий сектор орқали сув билан таъминлаш маъқул келмоқда.

Мисол учун, Ўзбекистон туманида ижтимоий шериклик асосида қудуқ ишга туширилиб, 6 та узоқ қишлоқдаги 11 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланган эди. Бунга кетган харажатлар 2 йилда ўзини қоплади. Шунингдек, Амударё туманида 8 та сув тозалаш шохобчаси қурилиб, 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган 7 та маҳалла тоза ичимлик суви билан таъминланган. Лойиҳа 3 йилда ўзини оқлайди.

Бу тизимнинг қулайлиги шундаки, ичимлик суви объектлари қуриш ва ускуналар харид қилиш учун хусусий секторга кредит берилиб, унинг 14 фоизидан юқори қисмига давлат томонидан субсидия ажратилади. Бугунги кунда кўплаб тадбиркорлар шундай лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирмоқда.

Йиғилишда мамлакат бўйлаб 27 та туманда ичимлик суви билан таъминлаш ишлари танқид қилинди. Мавжуд 70 минг километр сув қувурларининг 32 фоизи эскирган. Оқибатда улардаги йўқотишлар даражаси 40-50 фоизни ташкил этмоқда. Бу йилига қарийб 500 миллион куб метр сув ёки ўртача 300 миллиард сўм дегани. Бундан ташқари, жойлардаги насос ускуналари ва махсус техникалар ҳам таъмирталаб бўлиб қолган.

Шу боис келгуси йилдан инвестиция дастурларида соҳага ажратилаётган маблағнинг 10 фоизини сув объектларига энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш ҳамда махсус техникалар харид қилиш учун йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тошкент шаҳри туманларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари вилоятларга шу масалалар бўйича масъул этиб бириктирилди. Тайёргарлик ишларини, энг аввало, бу борада аҳвол оғир бўлган 56 та туман ва шаҳардан бошлаш кераклиги таъкидланди.

1 ноябрга қадар 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирлаш вазифаси қўйилди. Тиббиёт ва таълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

Бу йил куз-қиш мавсуми учун 6 миллион тонна кўмир маҳсулотлари зарурлиги қайд этилиб, уларни ғамлаш ва етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Кўмир арзон бўлиши учун уни импорт қилувчи тадбиркорларга темир йўлда ташиш бўйича чегирма бериш муҳимлиги таъкидланди.
Бош прокуратурага кўмир нархини асоссиз ошириб юбориш, тамагирлик ва талон-торож ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрсатма берилди.

«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятига табиий газ танқис ҳудудларга 385 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Жорий мавсумда электр энергиясига талаб ўтган йилгига нисбатан 7,5 фоиз кўп бўлиши кутилмоқда. Бу соҳа барқарор ишлаши учун иссиқлик электр станцияларини табиий газ ва мазут билан таъминлаш, электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни таъмирлаш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида ҳукумат аъзолари, тегишли тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 226
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар