«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:27
ЎЗO‘Z

Америкалик олимлар коронавирусни нейтралловчи дори воситасини аниқлади

15 сен, 17:21 2 509 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик олимлар коронавирусни нейтралловчи дори воситасини аниқлади Фото: Getty Images
Питцбург университети олимлари SARS-CoV-2 коронавирусини жуда кам миқдорда ҳам тўлиқ нейтраллашга қодир оқсилни аниқлади. Тегишли тадқиқот натижалари Cell илмий журналида эълон қилинган.

Гап COVID-19’га қарши яратилаётган Аb8 дори воситасидаги тўлиқ ўлчамли антитаналардан ўн баробар кичкина оқсил бирикмаси ҳақида кетмоқда.

Мазкур дори воситаси коронавируснинг S-оқсиллари билан алоқага киришишга қодир 100 миллиард потенциал молекулаларни тезкор таҳлил қилиш усули ёрдамида аниқланган. Патоген организмга айнан ушбу воситалар орқали кира олади. Иммуноглобулин билан бириккан оқсил Аb8 дори воситасини ҳосил қилади.

Тадқиқотда таъкидланишича, ушбу дори воситаси сичқонлар ва оғмахонларни даволашда юқори самарадорлик кўрсатган.

Мутахассислар аниқланган восита вирусни нейтраллашда фойда берадиган тўқималар билан диффузияга киришиш хусусиятига эга. Шу билан бирга, молекулалар инсон ҳужайралари билан боғланмайди, бу эса иккиламчи салбий таъсирларни камайтиради.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бўйича директори Ҳанс Клюге коронавирусга қарши яратиладиган бўлажак вакцина пандемияга чек қўя олмаслиги ва аҳолининг барча қатлами учун бирдек самарали бўлмаслигини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, август охирларида Россия ва Қозоғистон ўртасида «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолангани, Россияда грипп ва коронавирусга қарши ягона вакцина яратилаётгани, «Роспотребнадзор»нинг «Вектор» давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши иккинчи вакцинанинг клиник синовлари иккинчи босқичи якунига етказилиши билан гувоҳномага эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди. Бир неча кун олди Британия—Швециянинг AstraZeneca компанияси томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовлари беморларнинг бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабаб тўхтатилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 0
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар