«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турлари янгиланади

15 сен, 10:41 4 852 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турлари янгиланади Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган.

Қайд этилишича, машинасозлик соҳасида халқаро консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

Автомобилсозлик саноатида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари (Япония ва Жанубий Корея) тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, автомобилсозлик саноатида маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлатиладиган хом ашёлар асосий турларини маҳаллийлаштириш (пўлат, ясси шиша, каучук) ҳамда автомобилсозлик саноатида юқори технологик эҳтиёт қисмларини (шасси, трансмиссия, рул бошқаруви) маҳаллийлаштиришни асосий йўналиш этиб белгилаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, технологик ускуналарни (штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш линиялари технологиялари) ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, соҳанинг муҳандислик салоҳиятини ривожлантириш (иккиламчи бозор учун бутловчи қисм, аксессуарлар ишлаб чиқариш ва тюнинг) ҳамда миллий бренд остида стандартлаштирилган трактор моделларини оммавий ишлаб чиқариш кутиляпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 63
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар