«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси кучда қолдирилди

14 сен, 22:13 2 864 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси кучда қолдирилди Фото: Kun.uz
8 сентябр куни ҳибсга олинган Тошкент вилояти бош инфекционисти – вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоқда сақлаш билан боғлиқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича берилган аппелляция шикояти 14 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида кўриб чиқилди.

Прокурор Азиз Исмаилов ҳамда Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати Хушнид Аҳроров иштирокида ўтган суд мажлисида судья Дилшод Иззатов айбланувчига нисбатан қўлланган қамоқда сақлаш билан боғлиқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришсиз қолдиришга ажрим чиқарди.

Суд мажлисидан сўнг Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати Хушнид Аҳроров Kun.uz мухбирига берган изоҳида судья чиқарган ажримдан норозилигини билдирди. Унинг фикрича, қамоқда сақлаш – мазкур ҳолатда номутаносиб чора, айбланувчининг кўп болали она экани ҳисобга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулжаҳон Йўлдошева Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келгани ҳолда бир кишининг COVID-19дан вафот этишига ва 250,8 млн сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-тарож қилинишида гумон қилиниб ушланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар