«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 20:44
ЎЗO‘Z

Сирдарёда Nexia’сининг давлат рақами белгисини қоғоз билан яширган ҳайдовчига чора кўрилди

14 сен, 16:34 2 240 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сирдарёда Nexia’сининг давлат рақами белгисини қоғоз билан яширган ҳайдовчига чора кўрилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга йўлланган фотосурат асосида Nexia’сининг давлат рақами белгисини картон қоғоз билан беркитган ҳолда, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчи маъмурий жаримага тортилганини хабар қилди.

«Ҳайдовчи машинасини хоҳлаганича юқори тезликка чиқариб тезликни ўлчаш мосламаларига тушмаслиги ёки маълум жаримани тўлашдан қутулиши мумкиндир, лекин ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишини қандай тушуниш мумкин.

Ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида белгиланган тезликдан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», – дейилади бошқарма ахборотида.

Хабарда Сирдарё вилоятида машинасининг давлат рақами белгисини яшириб ҳаракатланган ҳайдовчига қандай миқдордаги маъмурий жарима тайинланганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб шаҳрида Nexia русумли транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақами белгисини ечиб, ўрнига ўз исми ёзилган қоғозни ёпиштириб олган ҳайдовчи жаримага тортилгани хабар қилинганди. Аниқланган ҳолат юзасидан Маъмурий жавобаргарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланган, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шунингдек, TikTok видеосервисига автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардача видеосини жойлаштирган тошкентлик ҳайдовчи жаримага тортилгани тўғрисида ҳам хабар берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 2
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 144
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 33
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 344
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 77
  • Бўлимлар