«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:21
ЎЗO‘Z

Расмий баёнот: Собиқ ходимларнинг иш ҳақи босқичма-босқич тўлаб берилмоқда, меҳнат қонунчилиги эса назоратда

13 сен, 11:08 2 125 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расмий баёнот: Собиқ ходимларнинг иш ҳақи босқичма-босқич тўлаб берилмоқда, меҳнат қонунчилиги эса назоратда Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда "Ҳалигача якуний ҳисоб-китоб чораклик ва компенсация пули тўлаб берилгани йўқ” сарлавҳали хабар жойлаштирилди.

Мазкур хабарда, Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлимининг собиқ ходимларининг якуний ҳисоб-китоб, чораклик ва компенсация пули тўлаб берилмагани баён этилган.

Мазкур мурожаат юзасидан олиб ўрганиш ишлари давомида, Бюронинг Қашқадарё вилояти бошқармасининг собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган муддатга мувофиқ, келадиган кунлар учун пуллик компенсация тўловлари жами 426 нафар ходимларга 1 млн. 49 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум бўлди.

Биргина, Косон тумани бўлимининг собиқ 36 нафар ходимига 85.369 минг сўм маблағлар тўлаб берилган ва 322.815.0 минг сўм якуний ҳисоб-китоб ҳисобланган. Ҳозирда тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айтиш лозимки, собиқ 426 нафар ходимларга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган якуний ҳисоб-китоб 4 млн. 414 минг сўмни ташкил этиб, тўловлар навбатдаги босқичда амалга оширилади.
Мазкур хабардаги:
- мажбуран шанба ва якшанба кунлари буйруқсиз рейд тадбирларини олиб борганилганлиги;
- Бюронинг Косон туман бўлими бошлиғи томонидан ходимларнинг ишдан бўшатиш ҳақида ариза олиниши ва ножўя хатти-ҳаракатлари ҳақидаги важлари асосга эга эмас.

Сабаби, бошқарма тизимидаги ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида, иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилиши ҳамда уларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши асосида амалга оширилади.

Ўтган даврда, Косон туман бўлими ходимлари томонидан меҳнат қонунчилиги бузилганлиги ва асоссиз равишда шанба-якшанба кунлари учун отгул берилмаганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушмаган.

Бундан ташқари, бошқарма туман-шаҳар бўлими ходимларининг хизмат бўшатиш масаласи бўлим бошлиғи ҳамда ўринбосарлари ваколатига кирмайди, Бюро тизимидаги ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, шунингдек хизматдан бўшатиш масаласи - марказлашган тартибда назоратга олинган ҳолда, амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар