«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 03:46
ЎЗO‘Z

Алламжонов: «Соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди»

12 сен, 11:38 1 767 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алламжонов: «Соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди» Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида журналист ва блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов хабар берди.

Учрашувда туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид президент қарорларида белгиланган масалалар муҳокама қилинди.

«Ҳамкасбларимиз бир овоздан ушбу масалаларни қўллаб-қувватладилар ва фикр-таклифларини бердилар», - деб ёзади К. Алламжонов.
Унинг таъкидлашича, барча таклифлар умумлаштирилиб, Фонд номидан тез кунда АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этилади.

«Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз», - дейди фонд Васийлик кенгаши раиси.

Бундан олдин, Комил Алламжонов Ўзбекистонда журналистика бўйича иккита муҳим ҳужжат имзоланиш арафасида экани ҳақида хабар берганди.

Биринчиси – Президентнинг ПҚ-4551 сонли қарори ижроси бўйича АОКА ва Адлия вазирлиги туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, киритиши лозим.

Иккинчиси, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилашга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига эътибор қаратишни буюрди 30 мар, 00:23 46
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 130
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 298
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 202
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 337
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 261
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига эътибор қаратишни буюрди 30 мар, 00:23 46
  • «Крокус»даги террорчилар ижтимоий тармоқ орқали кўрсатма олгани айтилди 30 мар, 00:02 129
  • Элдор Шомуродовдан хабар келди... 29 мар, 23:39 209
  • Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" 29 мар, 23:20 58
  • Александр Стоймирович: "Биз барчасига тайёр тургандик" 29 мар, 23:19 54
  • Россияда «Крокус»даги терактни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди 29 мар, 22:58 286
  • Шакиранинг бошланишидан бир неча соат аввал эълон қилинган Нью-Йоркдаги концертига 40 минг томошабин ташриф буюрди 29 мар, 22:30 87
  • Гарвард университети кутубхонасида сақланаётган китобнинг инсон терисидан ясалган муқоваси олиб ташланди 29 мар, 22:08 113
  • Россия ҳукумати армия чақирув резервидаги 130 минг нафар аскарни ҳарбий хизматга чақирди 29 мар, 21:42 175
  • Меган Маркл янги косметика брендини тақдим этди 29 мар, 21:16 61
  • Суперлига. ОКМК бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни мағлуб этди 29 мар, 21:08 91
  • Россия яна Украина энергетика тизимига ёпирилма зарбалар йўллади 29 мар, 20:50 320
  • Бўлимлар