«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:22
ЎЗO‘Z

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди"

11 сен, 09:05 2 024 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди" "Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Билмадим... Биринчи бўлимда ҳакам бир неча хатоларга йўл қўйди, билмадим, ҳакамнинг бизда қасди борми?! Ўтган турда ҳам ҳакамларнинг қурбони бўлдик. Тезроқ ВАРни олиб келиш керак. Тўғри, ҳимоядаги хато сабабли 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик, бироқ тезда жавоб қайтаргандик. Ҳакамлар эса голни инобатга олишмади. Кўрмаган эмиш... Нариги томондаги ҳакам эса вазиятни ҳал қиляпти. Мен ҳам кўриб, эшитиб турибманку. Менинг ёнимдаги ҳакам нариги ярим майдондаги вазиятга аралашяпти.

Ўтган даврада Намангандаги ўйинда ҳам дарвозамизга йўқ жойдан пенальти белгилашганди. Ҳакамлар бизни ёмон кўришадими дейман. Эркин Бойдуллаевга қарши яққол қоида бузилишида ҳам ҳакам ўйинни тўхтатмади. Кўп жойларда ҳуштаксиз ўйинлар бошланиб кетди. Ҳакамлар жуда кўп хатоликка йўл қўйишди. Улар биринчи бўлимнинг ўзида бизни синдирди. Футболчиларга ҳам йўқ жойдан сариқ карточкалар берилди.

Ҳакамларнинг ғалати қарорлари футболчиларимнинг руҳиятига таъсир қилди. Тўғри, хатолар йўқ эмас. Баҳс юқори темпда ўтди, "Насаф" кучли ўйнади. Лекин биз ҳам бунчалик йирик ҳисобга лойиқ эмасдик.

- Марказлаштирилган чемпионатда "Қизилқум" таркибни кучайтирди ва ўйин савиясини анча оширганини кўрсатганди. Бироқ бугун илк дақиқаларданоқ ўйин қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Ҳакам эса бизни жуда эрта синдирди. Кўриб туриб, тушунмаяпман. Нега? Нима сабабдан? Биз бундай натижага лойиқ эмасдик.

- "Қизилқум"нинг инобатга олинмаган голи йирик ҳисоб бўлиб кетишига таъсир кўрсатдими?
- Албатта, таъсир кўрсатди. Футболчи меҳнат қиляпти, югуряпти. Иккинчи голга ҳам яқин келгандик. Фол бўлган пайтда ҳакам 3 метрдан туриб олиб, ўйинни давом эттиришни талаб қиляпти. Қачонгача ҳакамлар шундай қилаверади, билмадим.

"Насаф" жамоасининг келажаги жуда порлоқ. Йигитларнинг омадини берсин. Кучеренко академиядан зўр футболчиларни етиштириб беряпти. Шу одам касалхонада бетоб бўлиб ётган экан. Тезроқ тузалиб, ишга қайтишини тилаб қоламан. Шундай натижаларда Кучеренконинг қилган фаолияти кўринади.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар