«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура «бош шифокор иши» бўйича баёнот берди

10 сен, 21:10 3 504 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура «бош шифокор иши» бўйича баёнот берди Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори — вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ҳибсга олингани, бу борада Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан расман баёнот берилиши кутилаётгани хабари берилганди. Ниҳоят, кутилаётган баёнот матни қўлимизга етиб келди.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, 2020 йил 10 август куни фуқаро Ш.Минбаев Чирчиқ шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида икки томонлама пневмония ва «COVID-19» ташхиси билан оғир аҳволда даволанаётган қариндоши Ф.Рустамов мазкур шифохона ходимлари томонидан (1 август куни) вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилганлигини ва 02.08.2020 йилда унинг соғлиғи ёмонлашиб вафот этганлигини, шу сабабли айбдор шахсларга қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, бемор Ф.Рустамовнинг соматик ҳолати оғирлиги, унда нафас етишмовчилиги мавжудлиги ва реанимацион муолажаларга муҳтожлигига қарамасдан Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорининг кўрсатмаси билан ушбу бемор оғир аҳволда вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида Ф.Рустамов номига юритилган касаллик тарихига бемор «COVID-19» касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбири давомида жами 250,8 млн. сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи бир неча маротаба терговга чақирилганлигига қарамасдан узрли сабабларсиз кўрсатилган муддатларда келмаган. 2020 йил 8 сентябрь куни у мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилди.

Айбланувчи тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига киришлиги, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида процессуал тартибда ушланиб, суднинг 09.09.2020 йилдаги ажрими билан унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 113
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия яна Украина энергетика тизимига ёпирилма зарбалар йўллади 29 мар, 20:50 0
  • Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин" 29 мар, 20:30 1
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 113
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • Бўлимлар