«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:06
ЎЗO‘Z

Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этиш ниятидаман»

10 сен, 19:12 2 159 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этиш ниятидаман» 2016 йилги Олимпиада чемпиони, 2019 йилдан АҚШда профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган Ҳасанбой Дўсматов карантин сабабли айни пайтда Андижонда бўлиб турибди. Kun.uz мухбири боксчи билан боғланиб, режалари ва айни кунларда нималар билан бандлигига қизиқди.

«Машғулотларни Андижон шаҳридаги 50-мактаб спорт залида ўтказяпман. Шунингдек, жисмоний ҳолатимни янада яхшилаш мақсадида фитнес залида шуғулланяпман. Тажрибали мураббийлар Зиёвиддин Тойганбоев ва Ўткирбек Ҳайдаров менга йўл-йўриқ кўрсатиб, профессионал рингда бўладиган жангларга пухта тайёрланиш бўйича керакли маслаҳатларни беришмоқда», – дейди Ҳасанбой Дўсматов.

Спортчи карантин сабаб оиласи бағрида экани, таътилни икки ёшга яқинлашаётган ўғли Муҳаммад Али билан айниқса мароқли ўтказаётганини таъкидлади.

«Карантин талаблари юмшатилиб, хорижга йўллар очилса, Америкага жўнаб кетаман. У ерда профессионал рингда ўтадиган жангга икки ойча тайёргарлик кўраман. «Мир бокса» клуби сафига қўшилганман. Менга моҳир мураббийлар Тони Жойл ва Тони Диас устозлик қилишади. Уларнинг қўл остида профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этишга ҳаракат қиламан», – дейди Ҳасанбой.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли боксчи профессионал рингда ҳозирча битта жанг ўтказган. 2019 йил ноябрида Мексикада дебютини ўтказган Дўсматов мезбон боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвани 2-раундда полга қулатиб, профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 211
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 340
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 355
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 775
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар