«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:24
ЎЗO‘Z

Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

10 сен, 17:57 4 356 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади KIA К5.
Фото: KIA Motors

Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводида ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғиш бошланади. Бу ҳақда Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Завод мультибренд хусусиятига эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур бошқа бир қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

KIA Seltos.
Фото: KIA Motors

«Мутлақо янги бўлган хусусий авто ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши — Ўзбекистон бозори учун шунчаки тижорат янгилиги эмас, балки олиб борилаётган янги ислоҳотлар, ҳам инвесторлар, ҳам истеъмолчилар учун янги шароитларнинг яратилиши натижасидир. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда ҳақиқатан ҳам автомобиль тарихининг янги даври бошланмоқда, у бира тўласи бир нечта глобал автомобиль брендларининг ишлаб чиқарила бошлаши, яъни ўзбек бозорига кириб келиши билан боғлиқ.

Биз янги инвесторлар учун макон, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва дистрибуциялаш бозорини шакллантириш, дилерлик ва логистика марказларини қуриш учун шароит яратмоқдамиз. Фаолиятимизнинг дастлатки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз
», — деб таъкидлаган Рооделл бош директори Данияр Давлетияров.

Қайд этилишича, айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлашва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 59
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар