«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:39
ЎЗO‘Z

«UzAuto Motors» пули тўланган заҳоти олиб кетиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхатини эълон қилди

09 сен, 21:46 7 738 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«UzAuto Motors» пули тўланган заҳоти олиб кетиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхатини эълон қилди «UzAuto Motors» компанияси барча дилерлик тармоқларида шу заҳотиёқ контракт тузиш ва тақдим этишга тайёр автомобиллар сотувда мавжудлигини маълум қилди.

Компания сайтида берилган хабарда айтилишича, Spark AT, Nexia AT, Tracker MT/AT, Trailblazer ва Malibu Turbo 2.0 русумидаги автомобилларни харид қилиниши билан олиб кетиш мумкин.

“Харидорлар учун маълумот: дилерлик корхоналаридаги мавжуд автомобиллар сони иш куни давомида амалда сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариши мумкин”, дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 19 август куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси томонидан «UzAuto Motors» АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилганди.​

Унга асосан, «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товар нархига хом ашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монопол юқори нарх қўллаётгани аниқланган. Эндиликда компания автомобиль нархларини тушириб, энг яқин ўтган вақтда сотилган машиналар учун компенсация тўлаб беришга мажбур бўлганди.

Компания эса «автомобиллар нархи асосли ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсиз»лигини билдириб, баҳсли масалаларни асослаш учун зарур қўшимча материалларни тайёрлашга муддат қисқалиги туфайли иш кўриб чиқилиши кейинроққа қолдирилишини сўраб илтимоснома йўллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар