«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда»

07 сен, 15:33 2 190 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳодир Юсупалиев: «Ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда» Ўзбекистон ҳукумати ҳозирда коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев «Коммерсантъ» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат эмлаш масаласи устида ишламоқда.

«Бир қатор давлатлар, шу жумладан Хитой бизга вакцинанинг клиник синовларида иштирок этишни таклиф қилди. Ҳозирда ҳамкасблар синовларда иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли якунлангандан сўнг вакцинани сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.

Шунингдек, биз Россия вакцинасини ҳам ўрганмоқдамиз. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз. Ҳозирда ҳукумат вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда
», – деди у.

Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, Россия вакцинаси бўйича мутахассислар ва ҳукумат даражасидаги муҳокамалар жараёни давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар