«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:49
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги ва TIKA давлат ва юридик хизматларни рақамлаштириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

01 сен, 17:17 2 074 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги ва TIKA давлат ва юридик хизматларни рақамлаштириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М. Икромов Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ж.Туней билан учрашди.

Учрашув чоғида Адлия вазирлигининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассислари вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун тақдим этилаётган давлат ва юридик хизматларни рақамлаштиришга доир асосий лойиҳавий таклифларини тақдим этди.

Ж. Туней фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун давлат бошқарувининг барча соҳаларини рақамлаштириш долзарб экани, коронавирус пандемияси даврида рақамли технологиялардан фойдаланиш, Туркия томони Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистонда рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини қайд этди.

Томонлар вазирлик томонидан тақдим этилган лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилди. Мазкур йўналишдаги қўшма лойиҳаларни баҳолаш ва амалга ошириш учун туркиялик мутахассисларни жалб қилишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Адлия вазирлигига адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жалб қилиш ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар