«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:46
ЎЗO‘Z

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ қатор ҳолатларга чек қўйди

29 авг, 13:18 3 014 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ қатор ҳолатларга чек қўйди Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлими услубчиси фуқарога ўзини мазкур университет декани ўринбосари, дея таништириб, унинг ишончига киради. Агар 1300 АҚШ доллари берса, унинг танишини университетда юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи бўлимга ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтади. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида университет услубчиси келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон давлат университети ўқитувчиси ҳам абитуриентни ушбу олий таълим муассасасининг жисмоний маданият факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга киришига ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 4000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Навоий давлат педагогика институтининг маркетинг бўлими бошлиғи ҳам маҳаллий фуқародан унинг танишини мазкур институтнинг мусиқа факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваьда қилиб, 3000 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маркетинг бўлими бошлиғи сўралган пулнинг ярмини, яьни 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармасининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори Сайхунобод туманидаги МЧЖни 1,5 гектар суғориладиган ер майдонини гўёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши натижасида, давлатга 779 млн. 559 минг сўм миқдорда зарар етказганликда айблаб, мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий судга даъво аризасини киритмаслик ва зарарни ёпиш эвазига ушбу МЧЖ бош ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм талаб қилади. У мазкур пулни олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси фуқародан 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У муқаддам суд тизимида ишлаганлиги боис, ушбу пул эвазига фуқарога нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан кўрилаётган апелляция ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори ўринбосари ўзи фаолият юритаётган бирлашмага ишга қабул қилиш учун фуқародан 1000 АҚШ доллари сўрайди. ДХХ ҳамда Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бош шифокор ўринбосари келишилган маблағдан 700 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 233
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар