«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:14
ЎЗO‘Z

Самарқандда томорқасида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган фуқаролар аниқланди

26 авг, 11:35 2 096 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда томорқасида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган фуқаролар аниқланди Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2020» тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давомида олинган тезкор маълумотга асосан, Ургут тумани Хўжайдуқ маҳалласида яшовчи, Р. нинг яшаш уйи ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, текширув давомида ушбу шахс томорқасидаги полиз экинлари орасида жами 16 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ургут тумани Қуйигузар маҳалласида яшовчи, А.нинг яшаш уйи ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида экинлар орасига жами 9 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Нарпай туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Нарпай туман Наврўз МФЙда яшовчи, И.ни яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, экинлари орасида жами 11 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар