«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:37
ЎЗO‘Z

Самарқандда оила аъзолари томонидан калтакланиб, уйидан чиқариб юборилган аёл воқеаси бўйича

23 авг, 11:02 4 563 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда оила аъзолари томонидан калтакланиб, уйидан чиқариб юборилган аёл воқеаси бўйича Фото: Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик аёлнинг ўз оила аъзолари томонидан калтаклаб, уйдан чиқариб юбормоқчи бўлганлиги тасвирланган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ушбу видео бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеодаги воқеа Ургут туманининг «Мангитобод» маҳалласида 2020 йилнинг 17 июнь куни содир бўлган. Тасвирда ерда йиқилиб ётган аёл С. фуқаро Ш. билан 2012 йил ноябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб, икки нафар фарзандли бўлган. Лекин турмуши давомида ўзаро келишмовчилик сабабли 2016 йилда С. аразлаб, шу маҳаллада яшовчи ота-онасининг уйига кетиб қолган.

2019 йилнинг август ойида «Мангитобод» маҳалласи фаоллари аралашуви билан улар ўзаро яраштирилиб, яна бирга яшай бошлашган. Бироқ орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас яна ўзаро келишмовчилик уларнинг ўртасида низо келтириб чиқарган. С. фарзандларини олиб яна ота-онасининг уйига кетиб қолган.

2020 йилнинг июнь ойи бошларида Ш. бошқа аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб, яшай бошлаган. 17 июнь куни соат 10:00 ларда фуқаро С. эрининг бошқа аёлга уйланганлигини эшитиб, икки нафар фарзанди, онаси И., холаси Г. ва янгаси Ш. билан биргаликда собиқ турмуш ўртоғи Ш.нинг уйга борган.

Турмуш ўртоғи Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Уларни ажратишга бўлган уринишларга қарамай, жанжал давом этган. Жанжал давомида С. уйнинг деразаси ойнасини қўли билан уриб синдириши натижасида қўлидан тан жароҳати олган. Ш. собиқ турмуш ўртоғи С.ни ушлаб уйидан чиқарган.

22 июнь куни фуқаро С. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, С.нинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ургут туман суд-тиббий экспертизаси бўлинмасининг 30 июндаги хулосасига кўра, аёлнинг олган тан жароҳатлари енгил соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари гуруҳига кириши кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида 17 июнь куни содир бўлган жанжалда фуқаро С.нинг ўзи дераза ойнасини қўли билан уриши натижасида тан жароҳати олганлиги ҳамда жанжал иштирокчилари бир-бирларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. С. ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 ва 52-моддалари билан маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун Ургут туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман суди томонидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган. Қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш ҳақида қарор қабул қилиниб, иш туман прокуратурасига юборилган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда тўпланган ҳужжатлар туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар