«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:24
ЎЗO‘Z

Депутатлар UzAuto Motors устидан бош прокурорга сўров киритди

21 авг, 23:26 4 001 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар UzAuto Motors устидан бош прокурорга сўров киритди Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Олий Мажлиснинг 6 нафар депутати бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурхоновга депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

Депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда қонунбузарликлар, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётгани сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор-йўқлиги юзасидан ҳуқуқий бахо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўришни сўрамоқда.

Сўровни парламент аъзоларидан Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов ва Анвархон Темиров имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши кураш қўмитасининг махсус комиссияси хулосасига кўра, монополист компания «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларини бузган. Хусусан, март ойида автомобиллар нархи ўртача 10,29 фоизга асоссиз оширилган.

Шу боисдан Монополияга қарши кураш қўмитаси автомобиллар нархини русуми ва модификациясига қараб 3 миллион сўмдан 15,7 млн сўмгача камайтириш талабини қўйди.

Ўз навбатида, UzAuto Motors бу айбловни рад этди ва қарор устидан судга шикоят қилишини билдириб, нархларни пасайтирмаслигини эълон қилди. Компаниянинг ҳисоблашича, комиссия қарори «бир тарафлама» ва «нотўлиқ маълумотларга асосланган».

UzAuto Motors баёноти ортидан, депутат Дониёр Ғаниев бу масалада «охиригача курашишлари»ни билдирди.
«UzAuto Motors суд орқали жараённи қанчалик чўзишга ва шу орқали масалани кун тартибидан чиқаришга ҳаракат қилмасин, биз барибир қўмита билан биргаликда компания билан охиригача курашамиз», – деди Ғаниев.

Депутат Нодир Жумаев эса монополист корхонага «ўзини оқлашни эмас, рақобат шароитида ишлашни ўрганиш»ни тавсия қилди.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг бир қисми депутатларни бу ҳаракатлари учун олқишлаган бўлса, яна бир қисми сабаблар билан эмас, оқибатлар билан курашилаётганига эътибор қаратди – улар автосаноатдаги протекционизмдан воз кечишга, хориждан автомобил олиб киришга қўйилган бож чекловларини кескин камайтиришга чақирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар