«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Моддалар алмашинуви тезлашиши учун нонуштада истеъмол қилиш зарур бўлган маҳсулотлар

21 авг, 18:20 3 793 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Моддалар алмашинуви тезлашиши учун нонуштада истеъмол қилиш зарур бўлган маҳсулотлар Фото: «Домашний очаг»
Барча овқатланиш мутахассислари ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиришни хоҳлайдиганларга берадиган энг муҳим маслаҳати – бу нонуштани ўтказиб юбормаслик. Метаболизм соат каби ишлаши учун барча олинган калориялар энергия ишлаб чиқаради ва аллақачон тўпланган ёғлар аста-секин «эрийди». Куннинг биринчи таомлари тўйимли бўлиши ва уйғонгандан кейинги биринчи соатдан кечиктирмай уни истеъмол қилиш керак. «Домашний очаг» нонушта учун энг фойдали бўлган таомнома ҳақида тавсия беради.

Мева ва ёнғоқ билан сули бўтқаси
Бу нонушта барча керакли озуқа моддаларига эга ва жуда тўйимли. Сули бўтқаси – бу секин углеводлар бўлиб, улар узоқ вақт давомида тўйиш ҳиссини сақлаб туради ва ёнғоқ таркибида оқсиллар кўп. Шунинг учун организм қайта ишлаш учун кўпроқ энергия сарфлаши керак ва шунда калориялар кўпроқ ёнади.

Помидор ва пиёз билан қовурилган тухум
Тухум – нонушта учун доимги битта маҳсулот. Оқсиллар юқори бўлиши танани узоқ вақт тўйинтиради ва метаболизмга ёрдам беради, паст калория эса қоматни сақлайди. Яқинда ўтказилган мета-тадқиқот натижалари тухум истеъмол қилиш юрак ва қон томирлари учун хавфсизлигини тасдиқлади ва шифокорлар янги помидор ва пиёз билан қовурилган тухумни юрак-қон томир тизими учун энг фойдали бўлган нонушта деб атади.

Мева билан юнонча йогурт
Агар сиз ўз қоматингизга жиддий муносабатда бўлсангиз, буни ёғли сут маҳсулотларисиз қила олмайсиз. Организм нормал ишлаши учун тўйинмаган ва сут ёғларига эҳтиёж бор. Юнон йогурти ёғларга бой ва унда метаболизмни кучайтириш учун оқсиллар миқдори юқори. Қизил ва қора мевалар, ҳатто музлатилган бўлса ҳам, ёғларни эритиш жараёнини тезлаштирадиган кўплаб махсус антиоксидантларни сақлаб қолади.

Авокадо
Бу нонушта шошилинч уйдан чиқиб кетиши керак бўлган ва тўлиқ овқат тайёрлашга вақт топмайдиганлар учун қўл келади. Авокадони бирга олиб юриб, ҳар қандай бўш дақиқада овқатланиш мумкин. Айниқса қиш учун бу жуда яхши вариант: сабзавотга бой омега-3 ёғлари терига қишнинг қуруқ совуғини енгишда ёрдам беради.

Кўк чой ва лимонли сув
Қатъий айтганда, бу нонушта эмас, лекин ушбу ичимликлар ҳар куни ичишга арзийди. Бир тилим лимон ёки лимон шарбати қўшилган сув танада бир кечада йўқолган намликни қайтаради ва метаболизмни «уйғотади». Кўк чойни овқатланиш охирида ичган яхшироқ. Унинг таркибидаги антиоксидантлар метаболизмни тезлаштиради ва танадаги ёғларни эритишга ёрдам беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 247
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 366
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар