«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 20:21
ЎЗO‘Z

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди

19 авг, 18:45 2 946 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди Фото: Давлат тест маркази
Давлат тест маркази янги ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра имтиҳонлар учун мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 40 та стадион ва хиёбон (65 та сектор) жалб этилади.

Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун Навоий ва Сирдарё вилоятларида 2 та ҳудуд, Бухоро, Хоразм ва Жиззах вилоятларида 3 тадан, Қорақалпоғистон, Сурхондарё Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 4 тадан, Андижон ва Фарғона вилоятларида 6 тадан, Самарқанд вилоятида эса 7 та ҳудуд жиҳозланади.

Тошкентда кириш имтиҳонлари 17 та жойда ўтказилади. Уларнинг 3 таси «Пахтакор» стадиони ҳудудида, 4 таси Миллий боғда, 2 таси Талабалар шаҳарчаси (Ўзбекистон Миллий университети)даги хиёбонда, 5 таси «Ашхобод» боғида, 1 таси Ғалаба боғи ва 2 таси Ботаника боғида бўлиб ўтади.

2020/2021-ўқув йили қабулида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 91 та олий таълим муассасаси ва филиалларда таълимнинг бакалавриат йўналишига қабул қилиш бўйича тест синовлари 2020 йил 2 сентябрдан бошланади ва 12 кун давом этади. Ҳар куни 2 босқичда ташкил этилади. Синовлар ўтказиладиган жойларнинг барчаси видеокузатув камералар билан жиҳозланади. Абитуриентларга антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб, бош кийим бепул берилади.

Хавфсизликни таъминлашга Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари, турғун ва қўлда олиб юрувчи металлодетекторлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда хизмат итлари жалб этилади. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир кучишлатар тизимида хизматга жалб этиш учун захира кучлари шакллантирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 58
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 32
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 73
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар