«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:00
ЎЗO‘Z

Россия вакцинаси учун 20 та давлатдан 1 миллиард доза буюртма олинган

16 авг, 10:20 2 958 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия вакцинаси учун 20 та давлатдан 1 миллиард доза буюртма олинган Фото: RDIF / HANDOUT
Россия «дунёдаги илк вакцина» сифатида рўйхатдан ўтказилган коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Н.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази вакцинанинг биринчи партиясини ишлаб чиқариб бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ишчи номи «Гам-КОВИД-Вак», бозор номи эса «Спутник-V» бўлган вакцина мушаклар орқали юборишга мўлжалланган. У иккита 0,5 мл ҳажмли ампуладан иборат бўлади. Бу ҳақда РБК ёзган.

11 август куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат дунёда биринчи бўлиб коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказгани ва унинг қизларидан бири ҳам синов эмлашида қатнашганини маълум қилганди. Путин қизи иккита эмлашдан кейин иситмаси 37 ва 38 даражага кўтарилгани, кейин у ўзини яхши ҳис қилганини айтганди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцинани ишлаб чиқариш билан Гамалея номидаги марказ шуғулланишини айтганди. Шунингдек, «Биннофарм» компанияси ҳам вакцина ишлаб чиқаришда қатнашади. Кейинчалик мамлакатдаги бошқа фармацевтика компаниялари ҳам вакцина ишлаб чиқаришга жалб қилинади.

Маълумот учун, Россия 20 та мамлакатдан 1 миллиард доза буюртма олган. Россияда эмлаш биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларда амалга оширилади. Владимир Путин вакцина етарлича синовлардан ўтгани ва у ишончли эканини айтганди.

АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи Россия ишлаб чиқарган вакцинага ишончсизлик билдириб, вакцина ишлаб чиқариш ва унинг хавфсизлигини исботлаш бошқа-бошқа нарса эканини айтганди.

Россиядаги «Справочник врача» хизмати Россиядаги шифокорлар ўртасида сўровнома ўтказган. Унда қатнашган 3 минг атрофидаги шифокордан 52 фоизи вакцинани қабул қилишни хоҳламаслигини маълум қилган. 24,5 фоиз шифокорлар эса рози бўлишган. Қарши бўлганларнинг 66 фоизи рад жавоби берганининг сабаби сифатида вакцина хавфсиз эканини исботловчи фактлар етарли эмаслигини келтирган. 48 фоиз рад жавоби берганлар эса вакцина жуда тез ишлаб чиқарилганига шубҳа билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 84
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 70
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 384
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 201
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар