«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 14:21
ЎЗO‘Z

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

13 авг, 10:10 661 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Агентлик хабарига кўра, бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 8 августда Чорвоқ сув омбори ҳавзасининг санитария муҳофазасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган. Ҳужжат лойиҳасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Чорвоқ сув омборида моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидротцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланилиш ва аҳолининг чўмилишини тақиқлаш бўйича таклифлари инобатга олиб, 2020 йил 1 августдан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидротцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланиш ҳамда пляжлар ташкил этиш ва сув омборининг қирғоғи периметри бўйлаб аҳолининг чўмилишини қатъиян тақиқлаш таклиф қилинганди.

Ундан аввал Вазирлар Маҳкамасининг пандемиядан кейин туризмни тиклашга қаратилган қарорида Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида скутерлар ва моторли қайиқлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.

Тақиқ моторли бўлмаган қайиқларга, муқобил энергия манбалари орқали ҳаракатланувчи сув транспортига, махсус моторли қайиқларга, вазирликлар ва идораларнинг ваколатли сув транспортларига тааллуқли эмас деб белгиланган. Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқлари бўйида сузиш, автоуловларни ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш ҳам тақиқланганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлат Чорвоқда аҳолининг чўмилишини тақиқламоқчи 10 авг, 09:33
  • Шахсий автомобиллар ҳаракатига чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда 14 мая, 07:50
  • Баҳром Алматов бошқа лавозимни эгаллагани маълум бўлди 18 апр, 21:51
  • Баҳром Алматов лавозимидан озод этилди 18 апр, 21:21
  • Ўзбекистон ҳукумати тузилмасида ўзгариш кутиляпти, янги лавозим жорий этилади 22 янв, 15:55
  • Чорвоқ ёнидаги йўлда юз берган кўчки 1 кишининг ўлимига сабаб бўлди 14 апр, 11:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Британияда ўғрини эшик тутиб берди (видео) 25 сен, 13:43 60
  • Устознинг умри - мангу 25 сен, 13:06 154
  • “Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак? 25 сен, 12:28 149
  • Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? 25 сен, 11:50 302
  • Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди 25 сен, 11:15 1 461
  • Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди 25 сен, 10:38 1 548
  • Нурмат Отабеков: «Вирус қандай «сюрприз»лар тайёрлаб қўйганини билмаймиз» 25 сен, 10:00 824
  • Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади 25 сен, 09:23 805
  • Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди 25 сен, 08:48 727
  • Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди 25 сен, 08:11 776
  • Париждаги қаҳвахона ва барлар эгалари чеклов чораларига қарши намойишга чиқишди 25 сен, 07:33 447
  • «Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди 25 сен, 07:00 1 677
  • Бўлимлар