«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:29
ЎЗO‘Z

Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

12 авг, 00:20 2 564 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади Фото: «Yandex»
Дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати Финляндиянинг Лапландия деган жойида бўлиб ўтади, дея хабар берди «Visit Levi» сайти.
Мусобақаларда тўққизта давлат — Финляндия, АҚШ, Австралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландия вакиллари иштирок этишади. Қатнашувчиларнинг бари Левида истиқомат қилишмоқда.

Мусобақалар уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар саккиз дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича беллашадилар. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич «фристайл» деб аталади. Бу иштирокчиларнинг дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунинг учун бир дақиқа вақт ажратилади.

Ташкилотчилар масофадан туриб мусобақада қатнашишни ҳам таклиф этишяпти. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиши, «TreeHugging» хэштегини қўйиши, кўпгина смартфонларнинг компас функцияси ёрдамида аниқлаш мумкин бўлган дарахтнинг географик координаталарини белгилаши ҳамда нима учун айнан шу дарахтни танлаганини изоҳлаб юбориши мумкин.

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Мусобақанинг ўзи эса 22 август куни чошгоҳда Леви шаҳрида Халипуу ўрмонида бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 0
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 1
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар