«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 15:53
ЎЗO‘Z

Маҳаллий депутатлар Андижон прокуроридан «гапига жавоб бериш»ни талаб қилмоқда

11 авг, 23:01 3 585 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳаллий депутатлар Андижон прокуроридан «гапига жавоб бериш»ни талаб қилмоқда Фото: «Legalaid2020.ru»
Андижонда шаҳар прокурори ва маҳаллий депутатлар ўртасидан «оламушук» ўтди. Бунга прокурорнинг депутатлар ҳақида ўйламай айтган бир оғиз гапи сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Гап шундаки, шу йилнинг 3 август куни Андижон шаҳар ҳокимлигида «Ҳафта давомида бажарилиши зарур бўлган масалалар» бўйича йиғилиш ўтказилди. https://t.me/Djiyanov/242 Унда сектор, ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар Кенгаш депутатлари қатнашди.

Мазкур йиғилишда Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров пандемия пайтида шаҳар Кенгашининг айрим депутатлари шаҳарда ташкил этилган постларда, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарни ўрганиш давомида тамагирлик қилаётгани ҳақида гапирворди. Лекин айнан қайси депутат, қачон, қандай усулда тамагирлик қилаётганлиги очиқланмаган.

Бугун (11 август) халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг «Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия»сининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, прокурорнинг таънаси депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз деб баҳоланди.

Халқ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонуни 10-моддасига таяниб, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланиши, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинишини айтиб, прокурордан айтган гапига жавоб беришини талаб қилишмоқда.

Деярли учрамайдиган бундай воқелик бўйича «Xabar.uz» Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов вазиятдан бохабарлигини айтиб, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси ҳамда Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши аъзоларидан иборат гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилганини билдирди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёлик депутат уни президент тайинлаганини таъкидлади 14 июл, 16:50
  • Наманганда шаҳар кенгаши депутатни ҳимоя қилди 20 апр, 06:00
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди 13 янв, 13:15
  • Шуҳрат Абдураҳмонов: «Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман» 26 авг, 13:06
  • Хоразм вилоятининг 5 та туманида ҳокимлар алмашди 02 дек, 11:11
  • Лавозимидан бўшатилган Ботир Парпиевнинг жияни ўрнида янги раҳбар иш бошлади 06 июн, 07:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Хайрулло Бозоров эса Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланади 25 сен, 15:17 1
  • Россия жамғармаси Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришди 25 сен, 15:00 2
  • Замонавий талаба учун келажак ўқитувчисининг идеал қиёфасига талаблар 25 сен, 14:22 0
  • Британияда ўғрини эшик тутиб берди (видео) 25 сен, 13:43 61
  • Устознинг умри - мангу 25 сен, 13:06 155
  • “Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак? 25 сен, 12:28 149
  • Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? 25 сен, 11:50 302
  • Қозоғистонлик депутатлар мамлакат ички бозорини Ўзбекистондан ҳимоя қилишга чақирди 25 сен, 11:15 1 463
  • Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди 25 сен, 10:38 1 549
  • Нурмат Отабеков: «Вирус қандай «сюрприз»лар тайёрлаб қўйганини билмаймиз» 25 сен, 10:00 824
  • Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади 25 сен, 09:23 805
  • Украиналик йигит севгисини рад этган қизнинг 11-қаватдаги уйига газ трубасига тирмашиб кўтарилди 25 сен, 08:48 727
  • Бўлимлар