«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2020, 17:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади

12 авг, 07:00 1 203 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади Ўзбекистон Японияга майиз экспорт қилувчи давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади. Бугунги кунда қуритилган меваларни Кунчиқар юртга етказиб бериш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Улар Япониянинг энг йирик интернет-дўконларида — Rakuten, Amazon, Yahoo сотилмоқда, шунингдек "Silk Road Fruits" савдо номи остида қандолат фабрикаларига етказиб берилмоқда.

Ўзбекистондан қуритилган меваларни импорт қилувчи Япониянинг "Global Silk Road Inc." компанияси мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар билан 500 минг АҚШ долларига шартнома тузди.

«Дунё» АА мухбири "Global Silk Road Inc." президенти Ёсуке Шамото билан суҳбатлашди, савдо ҳамкорлигини ривожлантириш ва компаниянинг истиқболдаги режалари билан қизиқди.

— 2009 — 2012 йилларда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) орқали таълим соҳасида ишлаганман, – деди япониялик бизнесмен. – Ўша кезларда менда Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигини ривожлантириш жараёнида қатнашиш истаги пайдо бўлди.

2017 йилнинг декабрь ойида дўстим билан Ўзбекистон маҳсулотларини, асосан қуритилган меваларни Япония бозорларига олиб кириш учун “Global Silk Road Inc.” Компаниясига асос солдик.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон қуритилган мевалари ўзининг бетакрор таъми билан дунёга машҳур.
Японияда ташилаётган юклар сифатига юқори талаблар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистоннинг ишончли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга, мамлакатимиз талабларига жавоб берадиган рақобатбардош брендни яратишга муваффақ бўлдик.

Ўзбекистонлик экспортчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли етказиб бериш ҳажми муттасил ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатда бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардорман. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз ривожига ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари экспорт ҳажмини оширишда улкан имкониятлар тақдим этиши мумкин. Биз Ўзбекистон маҳсулотларининг Японияга импортини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятидамиз.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистондан қовун импорти ҳажмини оширади 19 июл, 13:26
  • Ўзбекистон Японияга 1 миллиард долларлик уран етказиб беради 07 янв, 17:19
  • Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилади 28 июн, 07:30
  • Америкада «Ўзбекистон» ва «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, маҳсулотларимиз «Amazon» интернет-дўконида сотилади 26 янв, 20:20
  • Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти 07 апр, 09:07
  • 2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда 06 янв, 10:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • «UzAvto Motors» машина нархини туширмаслик учун судга арз қилди 21 сен, 17:30 0
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўктамжон забардаст, фидойи, ватанпарвар инсон эди...» 21 сен, 17:00 1
  • Қирғизистоннинг Ўш вилоятида оммавий муштлашув содир бўлди 21 сен, 16:30 2
  • Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади 21 сен, 16:00 1
  • Байден адашиб 200 миллион кишини «кўмиб юборди» 21 сен, 15:30 221
  • Вакцина кимларга мумкинмас? 21 сен, 15:00 301
  • Драган Черан "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйин ҳақида: Биз икки очко йўқотдик 21 сен, 14:30 155
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 минг 300 сўмдан ошди 21 сен, 14:00 143
  • 22 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 21 сен, 13:20 459
  • Трампга заҳарли модда жўнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди 21 сен, 12:38 507
  • АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишдан бош тортди 21 сен, 12:05 425
  • Британияда карантинни бузганлик учун 10 минг фунт стерлинггача жарима белгиланди 21 сен, 11:30 185
  • Бўлимлар