«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:54
ЎЗO‘Z

Туркиянинг коронавирусга қарши вакцинаси одамларда синалади

10 авг, 07:00 2 293 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиянинг коронавирусга қарши вакцинаси одамларда синалади Фото: Anadolu
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан туркиялик тиббиётчилар вакцинани одамларда синашга рухсат олишди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Туркия АҚШ ва Хитой билан бирга коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқаётган давлатлар етакчи учлигига киради. Бизнинг иккита вакцина ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказилди, улардан бирининг одамларда клиник синовларини ўтказишга рухсат олинди”, деб маълум қилган Эрдўған.

Туркиялик тиббиётчилар айни вақтда коронавирусга қарши 10 та дори воситаси ва 8 та вакцина ишлаб чиқиш устида иш олиб боришмоқда.
29 июлда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа Туркия коронавирусга қарши вакцина яратиш масаласи бўйича Россия ва Хитой билан яқин алоқада эканини маълум қилган.

Охирги ойларда турли давлатлар олимлари коронавирусга қарши кўплаб вакциналар ишлаб чиқиб, уларни синовлардан ўтказишмоқда. Баъзи олимлар анъанавий йўлдан бориб, “тирик” турдаги (кучсизланган вирус) вакциналар яратиш устида ишлашмоқда. Бошқа тадқиқотчилар эса “ўлдирилган” вакциналар ишлаб чиқмоқда. Бунда гап сунъий ўстирилган вирусни ўлдириш (мисол учун, формалин билан) ва уни организмга киритиш технологияси ҳақида боради.

Ўлдирилган вирусдан ташқари, унинг тозаланган антигенини қўллаш мумкин. Антиген инсон организмига тушиб, унинг иммун жавобини чақирувчи ёт оқсил ҳисобланади. Шунингдек, РНК-вакциналар мавжуд бўлиб, уларнинг негизида РНКнинг антигенни кодловчи қисми ётади. Бундай вакцина инсон мушагига киритилганда тўғридан-тўғри организмда антигенларни ишлаб чиқаради ва касаллик қўзғатувчисисиз иммун жавобни келтириб чиқаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 0
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 108
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар