«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 16:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди

09 авг, 23:15 1 823 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди Михаил Кецкало
9 август куни АОКАда Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволаш бўйича фаолият олиб бораётган россиялик мутахассис Михаил Кецкало иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг мутахассис Kun.uz мухбирига кичик интервью беришга рози бўлди.

​– Михаил Валерьевич, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсизми?
– Коронавирус юқтирган беморларни даволаётган шифокор сифатида, афсуски, карантин чекловларини мақсадга мувофиқ деб биламан. Мен ҳам, масалан, бу қоидаларга бўйсунишга мажбурман. Меҳмонхонадан чиқолмайман, кафе, хиёбон ёки музейга боролмайман. Аммо бу чекловлар зарур, чунки одамларнинг тўпланиши коронавирус тарқалишига сабаб бўлади.

Одамлар бўлган жойга кираётган ҳар қандай киши ўзи ва атрофдагиларни асраш учун ниқобда бўлиши керак. Ниқоблар барибир вирусдан ҳимоялайди. Ижтимоий масофа сақлаш ҳам фойда беради. Карантин одамларни тўпланишдан сақлайди ва бу ҳозирча фойда бермоқда. Менимча, ҳаммаси яхши бўлишини сабр билан кутиш керак.

– Кўпчилик шифокорлар суюқ шаклдаги D витамини коронавирус профилактикасида самарали эканини айтишмоқда. Эмишки, бу витамин одамларни коронавирусга чалинишдан асрайди. Бу борада сизнинг фикрингизни билмоқчи эдик.
– Бу борада фақатгина ўзимга тегишли фикримни айтишим мумкин. Москвада пандемия бошланган вақтда мен беморларни даволаш билан шуғулланганман. Албатта, профилактика ишларини ҳам олиб борардик ва D витаминини осма укол кўринишида қабул қилиш ҳам тавсиялар қаторида бор эди. Чунки бизда, Москвада қуёш, яъни D витаминининг манбаси йўқ. Менимча, Ўзбекистонда бу борада муаммо бўлмаслиги керак. Айниқса ҳозир, ёзда. D витаминни қабул қилиш орқали хотиржам бўлсангиз, қабул қилаверинг, бироқ бунга айтарли эҳтиёж йўқ.

– Матбуот анжумани давомида гидроксихлорин коронавируснинг дастлабки босқичларида самарали эканини айтдингиз. Сиз беморларни бу препарат билан даволадингизми?
– Бу гапда калит сўз – «бошланғич босқич». Гидроксихлоринни белгиланган миқдорда қабул қилиш тақиқланмаган. У одамга яхши таъсир қилиши мумкин, лекин бир нарсани айтишим мумкинки, бу препаратнинг 100 фоиз самарали экани исботланмаган.

– Охирги савол. Бу савол билан Ўзбекистонга келаётган барча мутахассисларга мурожаат қиламиз. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларига 10 баллик шкалада қандай баҳо берасиз?
– Менимча, ҳозирги ҳолатда ишончли 7 балл.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ССВ: Коронавирус беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади 08 авг, 00:30
  • Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди 11 июл, 10:18
  • Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилади 21 апр, 19:30
  • Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади? 10 апр, 00:01
  • Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади? 09 апр, 23:43
  • Михаил Фаворов коронавирус қай тарзда одамлар орасида тарқалганини маълум қилди 10 мар, 18:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 0
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 519
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 367
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • UzIMEI можароси ортидан, тизимда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди 23 сен, 09:30 709
  • Ўзбекистон аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқмоқчи 23 сен, 09:09 315
  • Бўлимлар