«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 17:42
ЎЗO‘Z

Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди

09 авг, 21:32 1 991 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди Фото: «ТАСС»
Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди, уларда сайловчиларнинг 54 фоиздан кўпроқ қисми иштирок этган. Бу ҳақда Беларусь МСК раиси Лидия Ермошинага таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.

«Кун охирига бориб дастлабки натижаларни эълон қилишимизни айтишим мумкин», – дейди Беларусь МСК раиси.
Ермошина берган маълумотларга кўра, Минскдан бошқа барча ҳудудларда сайловларда иштирок этган фуқаролар сони 50 фоиздан ошган.

«Гомель ва Могилёв вилоятларида соат 12:00 ҳолатига кўр, 60 фоиздан кўпроқ сайловчи ташриф буюрган (муддатидан аввал овоз берганлар ҳам қўшилади)», – деган Ермошина.

Беларусдаги сайловлар
9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда: мамлакатда маҳаллий вақт билан соат 8:00 да 5 723 та сайлов участкаси очилган. Беларусдан ташқарида яна 44 та сайлов участкаси ташкил этилган. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да тугайди. Беларуснинг 6,8 миллион аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга.

МСК ахбороти бўйича Беларусда муддатидан аввал овоз беришнинг беш кунлигида (4—8 август) сайловларда сайловчиларнинг 41,7 фоиз қисми иштирок этган.

Беларусь президентлиги учун сайловларда амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи марта иштирок этмоқда, шунингдек, номзодлар сафида «Говори правду» бирлашмаси раисининг ўринбосари Андрей Дмитриев, сайловолди кампания вақтида ҳибсга олинган блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси — собиқ депутат Анна Канопацкая ва Беларусь социал-демократик партияси раиси Сергей Черечень ҳам қатнашмоқда.

Беларусда президентлик сайловларнинг дастлабки натижалари расман 10 августда эълон қилиниши кутилмоқда.
Якуний натижалар Беларусь МСК томонидан 19 августда ёки ундан кейин маълум қилиниши режалаштирилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловлари ғолиби деб эълон қилинди 22 дек, 15:55
  • Афғонистон бош вазири ўзини президент сайловлари ғолиби деб эълон қилди 01 окт, 00:13
  • Қозоғистонда президент сайловлари бошланди 09 июн, 09:57
  • Зеленский ва Порошенко иккинчи турга ўтишди 01 апр, 09:05
  • Туркияда сайлов бошланди 24 июн, 11:02
  • Путин тўртинчи бор Россия президенти этиб сайланди 19 мар, 10:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 24 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 23 сен, 17:27 0
  • Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 23 сен, 16:43 1
  • Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 миллиард доллардан ошди 23 сен, 16:13 2
  • Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди? 23 сен, 15:30 174
  • 2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди 23 сен, 14:45 231
  • Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовдан ўтказишга рухсат берилди 23 сен, 14:00 212
  • Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди 23 сен, 13:15 238
  • Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) 23 сен, 12:40 520
  • Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади 23 сен, 11:54 189
  • Си Цзиньпин БМТда COVID-19’ни сиёсийлаштиришга қаратилган уринишларни тўхтатишни сўради 23 сен, 11:15 369
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда чиқиш қилади 23 сен, 10:30 328
  • «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди 23 сен, 10:10 437
  • Бўлимлар