«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:16
ЎЗO‘Z

«Ҳажм жиҳатидан ютқазамиз, лекин мустақил ишлаш методикасини ўргатамиз» – вазир масофавий таълим ҳақида

09 авг, 07:57 2 509 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ҳажм жиҳатидан ютқазамиз, лекин мустақил ишлаш методикасини ўргатамиз» – вазир масофавий таълим ҳақида Иномжон Мажидов янги ўқув йили учун қабул жараёнларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида масофавий таълим сифати борасидаги саволга жавоб берди. 8 август куни АОКАда 2020-2021-ўқув йилига тайёргарлик ва кириш имтиҳонларига оид масалалар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани давомида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовга ўтган ўқув мавсумида ўқишлар бир муддат онлайн ташкил қилингани, аммо ўқишнинг бу шаклида талабалар сифатдан қониқмаганлиги, шу боис янги ўқув мавсумида сифат борасидаги муаммолар қанчалик ҳал қилиниши борасида савол берилди.

Вазирга кўра, янги ўқув мавсумида онлайн таълим сифатини оширишга эътибор берилади, аммо бу жараёнда таълимда ўқитувчи ҳам, талаба ҳам ўз устида мустақил ишламаса, натижа кутиб бўлмайди.

«Икки-уч ой олдин ҳам пандемия ривожланишининг турли сценарийларига тайёр бўлиш кераклиги айтилган эди. У пайтда ҳали янги ўқув йилини онлайн бошлаш фикри бўлмаган, ҳаммаси анъанавий бўлади деб ўйлаган бўлсак-да, тайёргарликни бошлагандик. Масофавий таълимда ҳар бир фан бўйича онлайн комплекс – видеоматериал, савол-жавоб, кейс ва бошқалар тайёрланган.

Масофавий таълимни қачон тўлиқ сифатда таъминлай оламиз? Шу форматда машғулот ўтказишга ўқитувчиларни ўргата олсак. Буни қиляпмиз. Ўз ўзининг малакасини оширишда ҳам, мажбурий малака ошириш шаклида ҳам бу бўйича курслар қўйилди.

Шунингдек, талабанинг ўзида ҳам ўқиш истаги бўлиши керак. Масофавий таълимда ўқитувчи ҳам, талаба ҳам ўз устида мустақил ишламаса, натижа бўлмайди.

Масофавий таълим талабадан ўз устида ишлашни икки баравар кўпроқ талаб қилади. Ўқитувчининг вазифаси эса унга методика ва ҳаракат траекториясини кўрсатиб бериш. Янги ўқув йилида 35та олий таълим муассасаси кредит-модул тизимига ўтади. Бу ҳам мустақил ишлашга асосланган. Мустақил ишлаш кўникмасининг шаклланиши бўлажак мутахассисга катта салоҳият беради, у мустақил қадам қўйиш ва ечим топишга ўрганади. Масофавий таълимда билим ҳажмидан ютқазармиз, лекин мустақил билим олиш методикасини ўргатамиз
», – деди Иномжон Мажидов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири матбуот анжумани давомида шунингдек, президент ва бошқа номли стипендиялар учун танловлар қачон ўтказилишига ҳам ойдинлик киритди.

«Президент стипендиясига танловлар доим сентябрь ойида ўтказиб келинган. Ҳозирда уни ҳам масофавий тарзда ўтказишни ўйлаяпмиз. Жараёнлар видео-конференц-алоқа шаклида ўтказилади. Шу ўринда, жараёнда фақат комиссия ва номзод эмас, балки шаффофлик бўлиши учун бошқаларнинг ҳам онлайн иштирокини таъминлаймиз», – деди Мажидов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 65
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 173
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 43
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 250
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 108
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар