«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:16
ЎЗO‘Z

Раматов нимага масъул? Қўчқоров, Барноев ва Мусаев-чи?

08 авг, 22:06 4 988 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Раматов нимага масъул? Қўчқоров, Барноев ва Мусаев-чи? Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида унинг ижросига масъуллар номма-ном қайд этилиб, уларнинг шахсий жавобгарлигига оид масалалар бирма-бир кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов зиммасига қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга масъул вазирлик ва идораларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юклатилди.

Бош вазирнинг ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоров қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан зарур маблағларни ўз вақтида ажратиш ва бошқа молиявий ресурсларни жалб қилишга масъул экани кўрсатилди.

Туманда инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторлар ҳамда инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишлари Бош вазирнинг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков зиммасига юклатилган бўлса, Бош вазирнинг яна бир ўринбосари Ў. Барноевга Сўхда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик ҳамда қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш вазифаси топширилди.

Бош вазирининг ўринбосари Б. Мусаев туманда ижтимоий соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ижтимоий инфратузилма объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига жавобгар экани кўрсатилди.

Қарор ижроси назорати эса, доимгидек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов гарданига юклатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар