«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха

08 авг, 21:23 2 098 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха Фото: «Ventas Balss»
Латвиялик оғир атлетика юлдузи Ребека Коха исломни қабул қилди ва спортчилик фаолиятига нуқта қўйди.
«Азиз дўстлар! Мен ҳаётимдаги катта қарорни қабул қилдим. Бундан мамнун ва миннатдорман, бу тўғри қарор деб ҳисоблайман. Ягона сўрайдиганим — мени тушуниш. Айтарли гапингиз бўлмаса, сукут сақланг. Мен энди мусулмонман», — деди Ребека Коха Латвия жамиятига мурожаатида.

Ребека қатарлик спортчи (диск улоқтирувчи) Муҳаммад Иброҳим Моазга турмушга чиқяпти.
Бир неча кун аввал Ребеканинг мураббийи Эдуард Андрушкевич унинг исломни қабул қилиши машғулотларига халақит бермаслиги лозимлигини таъкидлаганди. 5 август куни эса Латвия олимпия терма жамоаси раҳбари Эйнар Фогелис Коха спортчилик фаолиятини тугатишга қарор қилганини маълум қилди:

«Ребека видеоконференция орқали мулоқотда спортчилик фаолиятини тугатаётганини маълум қилди. Биз унинг танловига ҳурмат билан ёндашамиз ва барча қилинган ишлар учун миннатадорлик билдирамиз. 1 сентябрга қадар ундан Латвия олимпия терма жамоасини тарк этиши ҳақида ариза олишга ва уни молиялаштиришни тўхтатишга келишиб олдик».

Ребека Коха Москвада ўтадиган кузги Европа чемпионатида қатнашиши кутилаётганди, қолаверса, 2021 йилги Токио олимпиадасида 59 килограммгача бўлганлар ўртасида олтин медалга асосий даъвогарлардан эди.
Ребека Коха — катталар ўртасида икки карра Европа чемпиони. У ҳозир 22 ёшда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 227
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 118
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар