«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:36
ЎЗO‘Z

Эҳтиёт бўлинг! Telegram’да фирибгарлар пайдо бўлди!

08 авг, 07:55 3 603 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эҳтиёт бўлинг! Telegram’да фирибгарлар пайдо бўлди! Ижтимоий тармоқларда турли телефон рақамларига махфий кодлар воситасида ахборотларни ўғирлаш мақсадида фирибгарларнинг ҳужумлари кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Журналист ва блогерлар ўз акаунтларини бузишга уринишлар бўлгани ҳақида ёзишди.

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагича муносабат билдирди:
Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчиларининг аккаунтларига кириб олиб, шахсий маълумотларни ўғирлаш ёки аккаунтни қайтариб бериш эвазига мўмай пул ишлашга уринаётган мобил фирибгарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида ижтимой тармоқ фойдаланувчилари маълум қилган.

Фирибгарлик схемасига кўра, фойдаланувчига мобил алоқа операторининг расмий рақамидан қўнғироқ қилиниб COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида ўта содда ва жавоби осон саволлар бериладиган қисқа викторина ўтказилади. Ғолибга пул ўтказиб бериш ваъда қилинади. «Ўлжа» ютуғини олиши учун Telegram’га келган махфий кодни айтиши лозим. Мессенжерга келган сирли рақам айтиш, фирибгарларнинг аккаунтга кириб олишига шароит яратади. Блогер ёки канал администраторининг аккаунтига кириб олган фирибгар у ердаги маълумотларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қила бошлайди. Оқибатда ўзини викторина ғолиби бўлдим деб ўйлаган фойдаланувчи фирибгарлик қурбонига айланади.

Мутахассислар тавсиясига кўра, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Telegram’да икки томонлама аутентификацияни ўрнатиш зарур. Бу Telegram’дан келган махфий рақамдан ташқари аккаунт паролини ҳам киришни сўрайдиган ҳимоя тизими.

Юқоридаги ҳолатларга ўхшаш фирибгарлик схемалари МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Telegram фойдаланувчиларидан ахборот хавфсизлиги бўйича юқоридаги тавсияларга риоя қилишни, телефон орқали бегона рақамдан қўнғироқлар бўлиб шубҳали викториналар ўтказилиш ҳолатлари кузатилганида, мессенжер орқали махфий кодлар юборилиб, уларни айтиш сўралганида бегоналарга ушбу маълумотни ошкор этмасликни, фирибгарлик схемаларидан огоҳ бўлишни сўрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар